Иш столи: синф раҳбарияти

Иш столи - сайтнинг керакли ўқув бўлимларига тезда ўтиш учун мўлжалланган виджет. Фойдаланувчи ҳуқуқлари ва ролига қараб, иш столида турли хил блоклар кўрсатилади.

Интерфейс

Бир ёки бир нечта синфларда синф раҳбари мақомига эга бўлган ходимлар ўз синфлари билан ишлаш учун «Синф раҳбарияти» блокига кириш ҳуқуқига эга.

 

mceclip0.png

 

Эслатма: агар ходим бир нечта синфларда синф раҳбари бўлса, бўлим бир нечта сатрларни кўрсатади, ҳар бир синф учун битта сатр.

Блок бўйича йўналишлар (навигация)

  • Агар сиз синф номини боссангиз mceclip1.pngушбу синф профилига тезда ўтишингиз мумкин.

  • «Жадвал» тугмачаси mceclip2.png ушбу синф учун жорий ҳафтанинг дарс жадвалига, «бутун давр учун жадвал» ёки «Дарсларни ишлаб чиқариш (яратиш)» бўлимига ўтишга имкон беради.

  • «Журнал» тугмачаси mceclip3.png сиз танлаган синф учун ҳафта журналини очишга имкон беради.

  • «Давомат» тугмачаси mceclip4.png танланган синф учун «Давомат»: «Синф ўқитувчисига» ҳисобот саҳифасига олиб келади.

  • «Ўқувчилар» тугмачаси mceclip5.png ушбу синф ўқувчилари рўйхатини очади.

  • «Ота-оналар» тугмачаси mceclip6.png ушбу синфдаги ота-оналар рўйхатини очади.

  • «Фаоллик» тугмачаси mceclip7.png ушбу синф ва ундаги барча ролдаги фойдаланувчилар (ўқувчи, ота-она, ходим) учун “Кундалик фаоллиги: Шахсий” хисобот сахифасини очиб беради.

Эслатма: барча ҳаволалар янги ёрлиқда очилади.

Иш столи синф ўқитувчисига ўз синфига қулай ва тезкор равишда, саҳифалар ўртасида кераксиз ўтишларни амалга оширмасдан, ишлашни тезлаштирадиган ва янада қулайроқ қилиш имконини беради.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии