«Ўзгаришлар тариҳи: Журнал» ҳисоботи

«Ўзгаришлар тарихи: Журнал» ҳисоботида танланган давр учун маълум бир синфнинг журнали билан бажарилган барча ҳаракатлар, журналда киритилган ўзгартиришларнинг санаси, вақти ва ўзгартиришлар киритган фойдаланувчининг исми билан қайд этилади: белгиларни ўрнатиш, ўзгартириш ва ўчириш (дарсда қатнашиш, баҳолар ва шарҳлар).

Ҳисоботни яратиш учун қуйидагиларни танлаш керак:

  • ўқув йили;
  • синф;
  • фан;
  • ҳисобот даври;
  • дарслар ўтказилган вақт оралиғи.

w256h2561372777059Exclamation.png Ҳисобот хронологик тартибда, журналдаги сўнгги ўзгаришлардан бошлаб, ўзгаришлар киритилган сана бўйича бўлинган холда тузилади.

Ҳисоботнинг битта саҳифасида фақат 20 та ёзув кўрсатилади. Бошқа ёзувларни кўриш учун ҳисоботнинг пастки қисмидаги саҳифа рақамидан фойдаланинг.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:

  • ўзгартириш вақти;
  • ўзгартиришлар муаллифи;
  • маълумоти ўзгартирилган дарснинг сони ва дарс ўтказилган санаси;
  • амалга оширилган ҳаракатлар:
    • белгини қўшиш;
    • белгини ўзгартириш;
    • белгини  ўчириш;
  • белгилар тури: баҳо ёки давомат;
  • дарсдаги ишлар тури;
  • эски белги;
  • янги белги;
  • ўзгартиришлар киритилган ўқувчининг исм фамилияси.

Аниқлик учун ҳисоботнинг барча сатрлари турли хил рангларда кўрсатилган:

  • яшил - белгилар ҳақида маълумот қўшилган;
  • сариқ - маълумотлар ўзгартирилган;
  • қизил - маълумотлар ўчирилган.

Ҳисоботнинг кўриниши: маъмурга, синф ўқитувчисига - фақат ўз синфи бўйича, фан ўқитувчисига - фақат унинг синфлари ва фанлари бўйича.

 

09876.png

Была ли эта статья полезной?

Комментарии