Ёзувларда тартибни қандай сақлаш мумкин?

Ёзувларни модерация қилиш - бу таълим ташкилотининг ҳар қандай фойдаланувчиларининг нашр қилган ёзувларини  таҳрирлаш ёки ўчириш имконияти, шунингдек ёзувлардаги  шарҳларни ўчириш имконияти.

 

Ким ушбу ҳуқуқларга эга?

Қуйидаги фойдаланувчилар ёзувларни модерация қилиши мумкин:

  • Администратор  ўзининг таълим муассасасидаги  ҳар қандай ёзувларни модерация қилиши мумкин;
  • «Модератор» ҳуқуқига эга бўлган ходим ўз таълим муассасасидаги ҳар қандай ёзувларни модерация қилиши мумкин;
  • Синф раҳбари ўз синфи бўйича ёзувларини, синф ота-оналари учун ёзувларни ва синф ходимлари учун ёзувларни таҳрирлаши  мумкин.
  • Бошқарувчи ташкилотнинг администратори ўз ташкилотидаги ҳар қандай ёзувларни модерация қилиши мумкин.

w256h2561372777059Exclamation.png Бошқа барча фойдаланувчилар фақат ўз хабарларини таҳрирлашлари ва ўчиришлари мумкин.

 

Ёзувларни қандай таҳрирлаш мумкин?

Ёзувни таҳрирлаш учун қуйидагилар зарур:

  • ёзувни бошқариш тугмачасини босинг ;
  • «Таҳрир қилиш» бандини танланг;

 

_____________________.jpg

 

  • очилган матн таҳрирловчисига керакли ўзгартиришларни киритинг;
  • «Сақлаш» тугмасини босинг.

 

____________________.jpg

 

Изоҳ: таҳрирлаш натижасида ёзувнинг автори, нашр вақти ва кўришлар ҳақида маълумотлар ўзгармайди.

 

Ёзувни қандай ўчириш мумкин?

Ёзувни ўчириш учун қуйидагилар зурур:

  • ёзувни бошқариш тугмачасини босинг ;
  • «Ўчириш» бандини танланг;

 

_______________.jpg

 

  • очилган ойнада «Ўчириш» тугмасини босиб, ҳаракатни тасдиқланг.

 

______________________.jpg

 

Шарҳни қандай ўчириш мумкин?

Ёзувдаги шарҳни ўчириш учун қуйидагилар зарур:

  • шарҳнинг тўғрисида, шарҳни бошқариш тугмасини босинг ;
  • «Ўчириш» бандини танланг;

 

_________________.jpg

 

  • шарх ўчирилгани ҳақида ёзув пайдо бўлади.

 

______________.jpg

Была ли эта статья полезной?

Комментарии