Тизимда қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Тизимда рўйхатдан ўтиш учун сиз қуйидаги амалларни бажаришингиз керак:

  • таълим ташкилотида рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчи номи ва вақтинчалик паролни олинг;

Рўйхатдан ўтиш вақтида киритиладиган логин ва паролни олиш учун, ота-оналар ва ўқувчилар таълим ташкилотидаги маълумотларни тўлдириш бўйича масъул бўлган ходим, яъни, таълим ташкилотининг маъмури билан боғланишлари керак. Агар маъмур ҳақида маълумот бўлмаса, у ҳолда синф раҳбарига мурожаат қилиш мумкин.

Рўйхатдан ўтиш вақтида киритиладиган логин ва паролни олиш учун ходимлар ташкилотнинг маъмурига мурожаат қилишлари керак. Таълим ташкилоти маъмурлари тўғрисидаги маълумотни директордан олиш мумкин.

  • тизимга ушбу https://kundalik.com ҳавола орқали ўтинг;
  • «Кириш» тугмасини босинг;

 

mceclip0.png

  • берилган фойдаланувчи номи ва паролни тегишли майдонларга киритинг ва «Кириш» тугмасини босинг;

 

mceclip1.png

 

  • рўйхатдан ўтиш саҳифасидаги «Шахсий маълумотлар» ёрлиғида киритилган маълумотларни текширинг ва «Кейинги» тугмасини босинг;

 

mceclip2.png

 

Эслатма: агар шахсий маълумотларда хато топилса, уни тузатиш учун администратор ёки синф раҳбарига мурожаат қилишингиз керак.

  • «Хавфсизлик чоралари» бўлимида электрон манзилини ва махфий савол танлаб жавобини кўрсатинг; 

Рўйхатдан ўтиш вақтида сиз кириш ҳуқуқига эга бўлган электрон почта манзилини кўрсатишингиз керак.

 

mceclip3.png

 

Эслатма: электрон почта манзилини киритиш - саҳифани ҳимоя қилиш ва тизимда логин ва парол йўқолган тақдирда тез ва мустақил равишда тикланиши уучун керак.

 

mceclip4.png

 

  • биринчи киришингизда Тизим вақтинчалик (рўйхатдан ўтиш) паролини доимийга ўзгартиришни таклиф қилади. Рўйхатдан ўтиш жараёнини тугатгандан сўнг сиз логинингизни шахсий профилингиз созламаларида фақат 1 марта ўзгартиришингиз мумкин.

_________.png Хавфсизлик нуқтаи назаридан, бошқа шахснинг ёки оммавий электрон почта манзилларини қолдириш Тавсия этилмайди.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии