Хато 403. Нима қилиш керак?

Хато 403 (403 Forbidden, инглиз тилидан – Тақиқланган) манба ёки унинг алоҳида қисмига (файлга) кириш тақиқланганлигини билдиради.

 

7.jpg

 

Хато содир бўлишининг сабаблари:

  • Фойдаланувчи талаб қилинган саҳифага киришни рад этган.
  • Саҳифага эгалик қилувчи гуруҳ ёки тармоқга аъзоликнинг йўқлиги.
  • Кириш бошқа фойдаланувчиларнинг тоифасига (масалан, агар боланинг профилидан «Ота – она» бўлимига ёки ўқутувчи учун тест синови ота – она аккаунтидан очилса ва бошқалар) фойдаланишга мўлжалланган.
  • Гуруҳ ёки тадбирда ёш чегараси белгиланган.

Хато содир бўлганда, хатти - харакатлар:

  • Саҳифага / файлга кириш чекланганлигини гуруҳ маъмури / аккаунтнинг эгасидан аниқланг.
  • Гуруҳнинг маъмуридан ёшга қараб чекловлар мавжудлигини аниқланг ва профилдаги туғилган санани текширинг.
  • Сиз истаган саҳифада ташкилот / гуруҳ / тармоғдаги аъзоликни текширинг.
  • Агар бир нечта аккаунт ишлатилган бўлса (масалан, ўқувчи ва ота – она), уларнинг қайси бирининг аккаунти орқали тизимга кирилганини текширинг (фойдаланувчининг номи саҳифанинг ўнг юқори бурчагида кўрсатилади).

Хатони мустақил равишда аниқлай олмаган бўлсангиз, қуйидаги маълумотларни кўрсатиб, ёрдам кўрсатиш хизматига мурожаат қилинг:

  • хатога дуч келган фойдаланувчининг исм фамилияси ва профил саҳифасига ҳавола;
  • 403 хатолик юзага келган саҳифанинг ҳаволаси;
  • хатоликка олиб келадиган хатти- харакатлар кетма – кетлиги.
Была ли эта статья полезной?

Комментарии