«Баҳолар статистикаси: Мактаб» ҳисоботи

«Баҳолар статистикаси: Мактаб» ҳисоботи автоматик равишда тўлдирилади ва янги баҳолар белгиланганда янгиланади.

Ҳисоботни тузиш учун қуйидагиларни кўрсатиш керак:

  • ўқув йили;
  • баҳолаш тизими;
  • ҳисобот даври;
  • саралаш тури:

    • «Тартибга кўра» (1-синфдан 11-гача);
    • «Рейтинг бўйича» (фанлар рейтинги «Билимлар сифати фоизи» устунининг қийматлари асосида пасайиш тартибида шакллантирилади).

Одатий бўлиб, ҳисобот бутун ўқув йили учун очилади, аммо талаб қилинадиган ҳисобот даврини танлаш мумкин.

Изоҳлар:

  • Синф номи билан боғллиқ ҳавола танланган ҳисобот даврида ушбу синф учун «Баҳолар статистикаси: Синфлар» ҳисоботига олиб келади.
  • Синфдаги ўқувчилар сони билан боғлиқ ҳавола синф саҳифасида «Одамлар» ёрлиғига олиб келади.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:

  • синфнинг номи;
  • синфда ўқивчилар сони;
  • синфда «5» баҳолар сони;
  • синфда «4» баҳолар сони;
  • синфда «3» баҳолар сони;
  • синфда «2» баҳолар сони;
  • % билим даражаси (% билим даражаси) = («5» баҳолар сони + «4» баҳолар сони) / синфга берилган баҳоларнинг умумий сони;
  • синф рейтинги («% билим даражаси» устунининг қийматлари асосида шакллантирилган).

Ҳисоботнинг кўриниши: барча ходимларга.

 

___.png

Была ли эта статья полезной?

Комментарии