«Баҳолар статистикаси: Фанлар» ҳисоботи

«Баҳолар статистикаси: Фанлар» ҳисоботи янги баҳолар киритилганда автоматик равишда тўлдирилади ва янгиланади. Танланган синф фанлари бўйича ҳисобот тузилади.

Ҳисоботни тузиш учун қуйидагиларни кўрсатишингиз керак:

  • ўқув йили;
  • баҳолаш тури;
  • синф;
  • ҳисобот даври;
  • саралаш тури:

    • «Алифбо бўйича» (фанлар рўйхати алифбо тартибида тузилади);
    • «Рейтинг бўйича» (фанлар рейтинги «Билимлар сифати фоизи» устунининг қийматлари асосида пасайиш тартибида шакллантирилади).

Одатий бўлиб, ҳисобот бутун ўқув йили учун очилади, аммо талаб қилинадиган ҳисобот даврини танлаш мумкин.

Изоҳ: фан номи билан боғланган ҳавола фан журнали саҳифасига олиб келади.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:

  • фаннинг номи;
  • синфдаги фан учун «5» баҳолар сони;
  • синфдаги фан учун «4» баҳолар сони;
  • синфдаги фан учун «3» баҳолар сони;
  • синфдаги фан учун «2» баҳолар сони;
  • билимлар сифати% (билимлар сифати фоизи) = ( «5» ба=олари сони + «4» ба=олари сони) / синф бщйича киритилган ба=оларнинг умумий сони;
  • синф рейтинги (фанлар рейтинги «Билимлар сифати фоизи» устунининг қийматлари асосида пасайиш тартибида шакллантирилади).

Ҳисоботнинг кўриниши: барча ходимларга.

 

5___.png

Была ли эта статья полезной?

Комментарии