«ЭЖК юритиш статистикаси: Синфлар» ҳисоботи

Ҳисобот танланган синф учун журналларни кузатиш ва таҳлил қилиш имконини беради.

Ҳисоботни яратиш учун қуйидагиларни танлаш керак:

  • ўқув йили;
  • синф;
  • ҳисобот даври;
  • вақт оралиғи (агар керак бўлса);
  • «Журналларни кўрсатиш» филтрининг қиймати. Фақат тўлдирилган журналлар учун ҳисобот тузиш учун сиз «Фақат тўлдирилганлар» филтрини танлашингиз керак. Фақат тўлдирилмаган журналлар учун ҳисобот тузиш учун сиз «Фақат тўлдирилмаганлар» филтрини танлашингиз керак. Одатий бўлиб, «Барчаси» филтри танланган.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвалда кўрсатилади:

  • фаннинг номи;
  • фан ўқитувчисининг исм фамилияси;
  • ушбу фанни ўрганаётган синф иштирокчилари (бутун синф ёки ўқув гуруҳлари);
  • журналдаги сўнгги ўзгартириш сана;
  • журналдаги сўнгги ўзгартиришнинг муаллифи;
  • мавзуларни тўлдириш фоизи;
  • уй вазифваси билан дарслар фоизи;
  • режалаштиришни юритиш фоизи;
  • журнални юритиш фоизи;
  • журнални ўз вақтида юритиш фоизи;
  • якуний баҳоларни киритиш фоизи.

 

45.png

 

Кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қуйидаги формулалар қўлланилади:

  • У / В топширилган дарслар % = (У / В топширилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).

Эслатма: ҳисоботда ҳисобот давридаги фанлар бўйича биринчи дарслар ҳисобга олинмайди, чунки ҳисобот давридаги биринчи дарс УВга эга эмас. Шунингдек, нима учун «У / В топширилган дарсларининг %» параметри 100 фоизга тенг бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида, «Нима учун уй вазифаси фоизи 100% дан кам?» мақоласида батафсил тавсифланган.

w256h2561372777059Exclamation.png «У / В топширилган дарслар %» параметрида уй вазифасини бажариш муддати ва муаллифлик бўйича ҳисобга олинади.

  • Мавзуларни тўлдириш % = (мавзулари киритилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).

  • Режалаштиришни юритиш = (камида битта УВ топширилган ёки дарс мавзуси тўлдирилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).

  • Баҳолар киритилган журналлар сони = ўқитувчининг ҳисобот даврида камида битта баҳо, давомат белгиси, дарс учун камида битта шарҳ ёки дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгиси киритилган журналларининг сони ва ўқитувчи тўлдириши керак бўлган журналларнинг умумий сони.

  • Журнални юритиш = (танланган ҳисобот даврида камида битта баҳо, давомат белгиси, дарс учун шарҳ ёки дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгиси киритилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғи учун дарс жадвалига киритилган дарслар сони).

  • Журнални ўз вақтида юритиш = (дарслардаги баъзи ишлар учун ўз вақтида киритилган баҳолар сони, давомат белгилари, дарслардаги шарҳлар) * 100 / (вақт оралиғидаги киритилган баҳолар ва белгилар, давомат белгилари, дарслардаги шарҳларнинг умумий сони). Кўрсаткич ҳақида кўпроқ маълумот «Келтирилган мисоллар билан «Журнални ўз вақтида юритиш» кўрсаткични ҳисоблаш мантиғи» мақоласида тасвирланган.

  • Якуний баҳоларни киритиш фоизи = (якуний баҳолари чиқарилган ўқувчиларнинг сони) * 100 / (синфдаги ўқувчиларнинг умумий сони).

Ҳисоботнинг кўриниши: барча ходимлар учун.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии