Плагин (инглиз тилидан plug-in, «Уланиш») асосий дастурга уланадиган ва унинг имкониятларини кенгайтириш ва / ёки ишлатиш учун мўлжалланган мустақил модулдир.
Энди қўллаб-қувватланмайдиган ўрнатилган плагинлар хавфсизлик таҳдидлари хавфини оширади. Зарарли дастурлар ва вируслар плагин янгиланишлари орқали компьютерга кириши мумкин.Реклама етказиб берувчилари, кўп ҳолларда браузер плагинлари янгиланишлари фойдаланувчининг тасдиқлашисиз ўрнатилишидан фойдаланиб, кейинги янгиланиш номи остида зарарли амалларни бажарадиган JavaScript кодларини ўрнатади.
Эслатма: саҳифаларда ноўрин табиятли реклама баннерлари пайдо бўлса, браузерда ўрнатилган плагинларнинг тўғри эканлигини қуйидагича текшириш тавсия этилади:
- ўрнатилган плагинларни навбатма – навбат ўчириб кўйиш ва рекламанинг кўринишини назорат қилиш, реклама пайдо бўлган саҳифасини янгилаш;
- қайси плагин ўчирилган вақтида кераксиз реклама йўқолган бўлса, ўша плагинни олиб ташлаш ёки ўчириб кўйиш керак.
Браузер плагинларини актуал ҳолатида сақлаш хавфсиз интернетда ишлашни таъминлашга ёрдам беради.
Google Chrome браузеридаги плагинлар рўйхатини текшириш
- Браузер менюсини
, очишингиз керак, «Қўшимча ускуналар» - «Кенгайтмалар» - ни танланг:

- Очилган менюда браузер плагинларини навбат билан ўчиринг ва ёқинг. Плагинни ёқиш / ўчириш учун слайдерни
тегишли жойга кўчиришингиз керак
- Агар плагинни олиб ташлаш керак бўлса, «Олиб ташлаш» тугмасини босинг.
Yandex браузерида плагинлар рўйхатини текшриш
- Браузер созламалари
менюсини очишингиз ва «Қўшимчалар» ёрлиғини танлашингиз керак:

- Очилган саҳифада «Қўшимчалар» менюсини танланг.
- Плагинни ёқиш / ўчириш учун
ёки
тугмасини босинг.

Firefox браузерида плагинлар рўйхатини текшриш
- Браузер менюсига
ўтинг ва «Қўшимчалар» ёрлиғини танланг (Ctrl + Shitf + A):

- Очилган менюда «Кенгайтмалар» бўлимини танланг.
- Плагинни ўчириш учун, кенгайтманинг ёнидаги «Ўчириш» тугмасини босинг. Агар плагинни олиб ташлаш керак бўлса, кенгайтманинг ёнидаги «Олиб ташлаш» тугмасини босинг.

Opera браузерида плагинлар рўйхатини текшриш
- Браузер созламалари менюсини
очишингиз керак, «Кенгайтмалар» – «Кенгайтмалар» ёрлиғини (Ctrl + Shirz + E) танланг:

- Саҳифада ўрнатилган плагинлар рўйхати кўрсатилади. Уни ўчириш учун сиз "Ўчириш" тугмачасини босишингиз ёки кнопкани фаол бўлмаган (кулранг) ҳолатга қўйишингиз керак. Кенгайтмани олиб ташлаш учун танланган кенгайтманинг юқори ўнг қисмидаги крест белгисини босинг.
Internet Explorer браузерида плагинлар рўйхатини текшриш
- Браузер созламаларига
ўтинг, «Қўшимчаларни созлаш» менюсини танланг:

- «Ускуналар панеллари ва кенгайтмалар» ёрлиғига ўтинг.
- Очилган ойнада, кенгайтма ёрлиғини босинг ва ойнанинг пастки қисмидаги «Ўчириш» тугмасини босинг:

- Кенгайтмани ўчириш учун унинг номи устига компьютер сичқончасининг ўнг тугмасини босинг ва «Батафсил» менюсини танланг ва «Ўчириш» тугмасини босинг.