Браузерни қандай янгилаш керак?

Тизимнинг тўғри ишлаши фақат браузерларнинг янгиланган версияларидан фойдаланилганда кафолатланади. Бу ерда қўллаб – қувватланадиган версиялар ҳақида кўпроқ билиб олинг. Браузер эскириб қолган бўлса, уни янгилаш керак.

 

_________.png Google Chrome браузерени янгилаш 

Янгиланишлар мавжуд бўлса «Google Chrome Созламалари ва бошқарув»    белгиси индикаторнинг ранги ўзгаради.

Ранги компьютерга янгиланиш қанча вақт олдин юборилганига боғлиқ бўлади:

  • Яшил – 2 кун олдин;
  • Тўқ сариқ – 4 кун олдин;
  • Қизил – 7 кун олдин.

Янгиланишни ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  •  иловасини босиш орқали асбоблар панелидаги Chrome менюсини очинг;
  • «Google Chrome'ни янгилаш» ни танланг;
  • тасдиқлаш ойнаси пайдо бўлса «Қайта ишга тушириш» тугмасини босинг;

Иловани қайта ишга туширганингизда браузерда очилган ёриқлар ва ойналар сақланади ва автоматик равишда очилади. Ишга тушуришни дарҳол бекор қилиш учун «Ҳозир эмас» тугмасини босишингиз керак. Браузерингизни кейинги сафар ишга тушурганингизда, янгилаш автоматик равишда қўлланилади.

Google Chrome – нинг жорий версияси ҳақида маълумол олиш учун қуйидагилар керак:

  • асбоблар панелидаги Chrome менюсини  очинг;
  • «Google Chrome браузер ҳақида» - «Маълумотнома» менюсини танланг;

 

 

  • жорий версия рақами Google Chrome сарлавҳасининг остида кўрсатилган.

 

 

Mac ва Linux фойдаланувчилари учун қўшимча маълумот:

  • Mac фойдаланувчилари учун: «Google Chrome браузери» - «Дастурлар» папкасида ўрнатилган бўлса, сиз барча фойдаланувчилар учун автоматик янгиланишларни созлашингиз мумкин. «Google Chrome Браузери ҳақида» ойнасини очишингиз керак ва «Барча фойдаланувчилар учун авто – янгиланишларни созлаш» тугмаси мавжудлигини текширинг. Агар тугма мавжуд бўлса, уни босиб, автоматик янгиланишларни созлаш учун аккаунт маълумотларни киритишингиз керак.
  • Linux фойдаланувчилари учун: Google Chrome – ни янгилаш учун тўплам менеджеридан фойдаланишингиз керак.

 

 Yandeks баузерини янгилаш

Янгиланишни ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • экраннинг юқори чап бурчагидаги  тугмани босинг;
  • «Кўшимча» менюсини танланг;
  • «Браузер ҳақида» бандини танланг.

Очилган мулоқот ойнасида браузер версияси ҳақида маълумот мавжуд бўлади. Янгиланишлар автоматик равишда юклаб олинади.

 

  

 

1_______.png Mozilla Firefox браузерини янгилаш

Янгиланишни ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • менюга киринг  – «Маълумотнома» ;
  • «Firefox ҳақида» бўлимини танланг;
  • бўлим танлангандан сўнг «Firefox ҳақида» ойнаси очилади, у ерда янги версиянинг мавжудлиги автоматик равишда текширилади ва ўрнатилади.

 

 

Браузерни автоматик равишда янгилаш учун қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

  • менюга  ўтинг;
  • «Созламалар» бўлимини очинг;
  • «Асосий» ёрлиғига ўтинг;
  • «Firefox янгиланишлари» блокида «Автоматик янгиланишларни ўрнатиш» – ни фаоллаштиринг.

 

 

Агар параметр ўчирилган бўлса, «Янгиланишларни текшириш» тугмаси мавжуд бўлади ва тугмани босганда текшириш амалга оширилади. Агар Mozilla сайтида браузернинг янги версияси мавжуд бўлса, сизга уни ўрнатиш таклиф этилади.

 

1______.png Opera браузерини янгилаш

 Янгиланишни ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • браузер менюсида   «Дастур ҳақида» бандини танланг;
  • дастур янгиланишларни аниқлаган бўлса «Қайта ишга тушириш» тугмасини босинг.

 

_____.png

 

   Internet Explorer браузерини янгилаш

Internet Explorer браузерининг янгиланиши Microsoft расмий сайтидан юклаб олиш усулида бажарилади.

Браузерни янгилаш учун керак бўлади:

  • ушбу саҳифани очинг;
  • «Хозир янгилаш» тугмасини босинг;
  • файл компьютерга юкланиб бўлгандан сўнг, устига компьютер сичқончаси ёрдамида икки марта босинг;
  • ўрнатиш кўрсатмаларига амал қилинг.

Эслатма: янгиланишни ўрнатиш учун браузер ёпиқ бўлиши керак.

Браузерни автоматик равишда янгилаш учун қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

  • тишли ғилдирак белгисини  босиб браузернинг созламаларига ўтинг;
  • «Дастур ҳақида» параметрини танланг;

 

 

  • очилган ойнада, «Автоматик равишда янги версияларни ўрнатиш» пунктининг ёнидаги катакчани белгиланг.

Ушбу ҳаракатлардан сўнг дастур сизни янги версиялари ҳақида автоматик равишда огоҳлантиради.

 

  

 

w256h2561372777059Exclamation.png 2016 йил 12 январдан бошлаб Microsoft корпарацияси Internet Explorer браузерининг эскирган версиялари учун хавфсизлик янгиланишлари ва техник ёрдамни тақдим қилмайди. Мунтазам хавфсизлик янгиланишлари компьютерларни зарарли ҳужумлардан ҳимоялашга ёрдам беради, шунинг учун ўз вақтида янгиланишлар жуда муҳимдир. 

 

Safari браузерини янгилаш

Янгиланишни ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  • юқори қисимдаги  тугмани босинг;
  • браузер менюсида «Safari ҳақида» бўлимини танланг.

 

 

Очилган мулоқот ойнасида браузер версияси ҳақида маълумот мавжуд бўлади. Янгиланишлар автоматик равишда юклаб олинади.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии