Kesh / cookie – нима ва нима учун уларни тозалаш керак?

Kesh нима бу

Kesh браузер ва интернет ўртасида фойдаланувчи томонидан ташриф буюрилган саҳифалар сақланадиган буфер. Уларни интернетдан юклаб олиш ўрнига, браузер Kesh’даги саҳифаларни “Олиши” мумкин, бу саҳифаларни юклаш тезлигини сезиларли даражада оширади. Саҳифа серверда янгиланса ва браузер Kesh’дан эски версияни юклашни давом этса, муаммо пайдо бўлиши мумкин.

Нима учун kesh’ни тозалаш керак?

Вэб - саҳифалар уларга киритилган ўзгартиришлар туфайли нотўғри кўриниши ва браузер эскирган kesh’ланган муълумотлардан фойдаланиши мумкин. Компьютерда kesh ҳажмини йиғиш билан бирга, бироз бўлса-да, лекин жой камаяди.

Cookie-файллар Нима бу?

Фойдаланувчилар ташриф буюрган сайтлар созламаларини сақлайдиган хизмат файллари. Энг кенг тарқалган вазифа, паролларни сақлашдир, бу сайтга ҳар кирганингизда комбинатсияланган логин ва паролни қиритмасликка имкон беради. Созламарга мувофиқ, ҳар бир браузер парол маълумотларини турли вақтларда сақлайди.

Масалан, фойдаланувчи бирон-бир баннердаги ҳавола орқали ўтса, Cookie-файллар таъсирланиши мумкин. Келажакда cookie-файлларда сақланган маълумотлар фойдаланувчига кўрсатиладиган реклама баннерларининг турларига таъсир қилиши мумкин.

Нима учун cookie-файлларни тозалаш керак?

Бегоналар компьютерни ишлатганда, форумлар ва веб-сайтларни компьютер эгаси орқали кўриши мумкин. Катта миқдорда сакланган Cookie-файллар, қаттиқ дискда жой камайишига олиб келади. Cookie-файллардан фойдаланган ҳолда, тармоқдаги ҳаракатлар тарихини кузатиб боришингиз мумкин, бу эса махфийлик шартларига тўғри келмайди.

Турли браузерларда kesh’ни ва cookie-файлларни қандай тозалаш мумкин?

_________.png Google Chrome

Тарихни тозалаш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • ўнг бурчақда _________.png тугмасини босинг ва менюнинг рўйхатида «Тарих» – «Тарих»  бандини танланг (Ctrl+H):

 

 

  • экраннинг юқори чап қисмида «Тарихни тозалаш» ҳаволасини босинг:

 

 

«Қисқа клавишлар»‘дан фойдаланишингиз мумкин:  (Ctrl + Shift + Delete) тугмалар бирикмасини бир вақтда босиб ушлаб туринг                          

  • кейин очилган ойнада керакли параметрларни танланг (тарих, cookie, kesh, вақт оралиғи: «Хамма вақт») ва «Маълумотларни ўчириш» тугмасини босинг:

 

 

Эслатма: браузер версиясини топишингиз ва янгиланишларни «Ёрдам» - «Google Chrome браузери ҳақида» менюсидаги танлов орқали текширишингиз мумкин. Шундан сўнг, очилган ойнада браузер версияси ҳақида маълумот мавжуд бўлади ва ушбу версия учун янгиланишларни текшириш ҳам бошланади. Янгиланишлар автоматик равишда юклаб олинади.

 

 

 Yandex

Тарихни тозалаш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • ойнанинг юқори қисмидаги   тугмани босинг;
  • меню рўйхатидан «Тарих» – «Тарих» бандини танланг (Ctrl+H);

 

 

  • экраннинг ўнг қори бурчагидаги «Тарихни тозалаш» ҳаволасини босинг;
  • очилган ойнада керакли параметрларни (тарих, cookie, kesh, вақт оралиги: «Хамма вақт») танланг  ва «Тарихни ўчириш» тугмасини босинг:

 

 

Эслатма: браузернинг версиясини топишингиз ва янгиланишларни «Қўшимча»«Браузер ҳақида» менюси орқали текширишингиз мумкин. Очилган мулоқот ойнасида браузер версияси ҳақида маълумот мавжуд бўлади. Янгиланишлар автоматик равишда юклаб олинади.

 

 

1_______.png Mozilla Firefox

 Тарихни тозалаш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • ойнанинг юқори қисмидаги  тугмани босинг;
  • «Созламалар» бандини танланг;

 

 

  • очилган ойнада «Махфийлик ва ҳимоялаш» бандини танланг;
  • «Тарих» бондида қуйидагини танланг: Firefox - «Тарихни ўчириш ...» ёки «Маълумотларни ўчириш» (Ctrl + Shift + Delete).

 

 

 

  • очилган ойнада керакли параметрларни (тарих, cookie, kesh, вақт оралиғи: «Барча») танланг  ва «Хозир ўчириш» тугмасини босинг:

 

 

Эслатма: браузер версиясини топишингиз ва янгиланишларни менюда    «Ёрдам» - «Firefox» ҳақида маълумот бандини танлаб текширишингиз мумкин. Агар эскирган браузер версияси ишлатилаётган бўлса, охирги версия автоматик тарзда юклаб олинади. Юклаш тугаллангач, , «Янгилаш учун Firefox-ни қайта ёқиш» тугмасини босинг. Браузер автоматик тарзда қайта ишга тушади ва янгиланган версияда очилади.

 

1______.png Opera

 

Тарихни тозалаш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • браузер менюсига  ўтинг;
  • «Тарих» бандини танланг ва «Ташрифларни тарихини тозалаш» бўлимига ўтинг (Ctrl+Shift+Delete);

 

 

  • очилган ойнада керакли параметрларни (тарих, cookie, kesh, вақт оралиги: «Бошидан бошлаб») танланг ва «Ташрифларни тарихини тозалаш» тугмасини босинг:

 

 

Эслатма: менюда «Дастур ҳақида» бандини танлаб браузер версиясини топишингиз ва янгиланишларни текширишингиз мумкин.

 

 

  Internet Explorer

Тарихни тозалаш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • ойнанинг юқори қисмидаги меню  тугмасини босинг;
  • меню рўйхатида «Хавфсизлик» бандини танланг;
  • «Браузернинг журналини тозалаш» бандини танланг;

 

 

  • очилган ойнада керакли параметрларни (тарих, cookie, kesh, вақт оралиги: «Бошидан бошлаб») танланг ва «Ташрифларни тарихини тозалаш» тугмасини босинг;
  • очилган ойнада «Ўчириш» тугмасини босинг.

 

 

 «Тез клавишлар»: (Ctrl+Shift+Delete).

Эслатма: браузернинг версиясини топишингиз ва янгиланишларни «Дастур ҳақида» менюси орқали текширишингиз мумкин. Очилган мулоқот ойнасида браузер версияси ҳақида маълумот мавжуд бўлади. Internet Explorer’да янгиланишлар автоматик равишда юклаб олинади.

 

 Safari

Тарихни тозалаш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • ойнанинг юқори қисмидаги меню тугмасини босинг;
  • «Созламалар» менюсини танланг (Ctrl+,);

 

 

  • «Махфийлик» бўлимига ўтинг;
  • «Вэб-сайтларнинг барча маълумотларини ўчириш» тугмасини босинг.

 

 

Эслатма: браузернинг версиясини топишингиз ва янгиланишларни «Safari дастури ҳақида» менюси орқали текширишингиз мумкин. Очилган мулоқот ойнасида браузер версияси ҳақида маълумот мавжуд бўлади. Янгиланишлар мавжуд бўлса, браузер автоматик равишда ушбу амалиётни амалга оширади.

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии