Автоматик равишда кириш хусусиятини қандай ўчириш мумкин?

Ҳар қандай веб – сайтга фойдаланувчи номи ва парол киритилганда браузер кириш маълумотларини эслаб қолишни таклиф қилади. Ушбу функциядан фойдаланганда, фойдаланувчидан ҳар сафар тизимга кирганда логин ва парол киритиш талаб қилинмайди.

Бироқ, агар фойдалануувчи сайтга оммабоп (мактаб) компьютеридан кирса, учинчи шахслар унинг профилига ушбу қурилмадан кира олади ва унинг номидан бирон-бир маълумотни ўзгартириши мумкин.

Браузер созламаларида паролларни сақлаш функциясини ўчириш тавсия этилади.

Ушбу қўлланмада энг машҳур браузерларда «автоматик тўлдириш» функциясини ўчириб қўйилиши тасвирланди.  

_________.png Google Chrome 

Google Chrome-да «автоматик тарзда тўлдириш» хусусиятини ўчириш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • экраннин ўнг бурчагидаги менюга  киринг ва «Созламалар» бўлимини танланг:

 

 

 

  • «Автоматик равишда тўлдириш» бандида «Пароллар» бўлимига ўтинг:

 

______.png

 

  • тугмани керакли жойга кўчириш орқали «Паролни сақлашни тавсия этиш» параметрини «Ўчирилган» холатига ўтказинг:

 

____.png

 Yandex-браузер

Yandeks браузерида «автоматик тарзда тўлдириш» хусусиятини ўчириш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • экраннин ўнг бурчагидаги менюга  киринг ва «Созламалар» бўлимини танланг

 

 

  • очилган ойнанинг чап қисимида «Асбоблар» менюсидаги «Автоматик тўлдириш» бандида «Автоматик равишда тўлдиришни таклиф қилиш» қаторининг ёнидаги тасдиқ белгисини олиб ташланг:

 

__.png

 

1_______.png Mozilla Firefox

Firefox браузерида «автоматик тарзда тўлдириш» хусусиятини ўчириш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • экраннин ўнг бурчагидаги менюга  киринг ва «Созламалар» бўлимини танланг:

                

         

  

  • очилган ойнада, «Тарих» бўлимида «Махфийлик ва химоя қилиш» бўлимига ўтинг, очилган рўйхатда «Тарихни эслаб қолмайди» қаторини танланг.

 

 

1______.png Opera

Opera браузерида «автоматик тарзда тўлдириш» хусусиятини ўчириш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • экраннин ўнг бурчагидаги менюга  киринг ва «Созламалар» бўлимини танланг (Alt+P);
  • «Хавсизлик» тугмасини босинг, «Автоматик равишда тўлдириш» ни топинг ва «Пароллар» бўлимига ўтинг:

 

__1.png

 

  • тугмани керакли  жойга кўчириш орқали «Паролни сақлашни тавсия этиш» параметрини «Ўчирилган» холатига ўтказинг:

 

__2.png

 

   Internet Explorer

Internet Explorer браузерида «автоматик тарзда тўлдириш» хусусиятини ўчириш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • браузер «Созламалар»  бўлимига ўтинг, «Браузер хусусиятлари» менюсини танланг:

 

 

  • «Мундаража» бўлимини танлаб, «Автоматик тўлдириш» бўлимидаги «Параметрлар» тугмасини босинг ва «Фойдаланувчи номлари ва пароллар формалари» қаторининг ёнидаги тасдиқ белгисини олиб ташланг:

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии