Kundalik.cом серверлари қаерда жойлашган? Маълумотлар омбори қанчалик хавфсиз?

Kundalik.cом тизими фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сақлайдиган «Kundalik» МЧЖ серверлари Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникатсия оператори «Ўзбектелеком» ОАЖнинг маълумотлар марказида жойлашган.

Шахсий маълумотларни сақлаш ва уларни жамоат тармоқлари орқали узатиш Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2019 йилдаги «Шахсий маълумотлар тўғрисида» ги ЎРҚ-547-сонли Қонун талабларига тўлиқ жавоб беради.

Компания хизматларининг юқори сифати ва ишончлилиги сифат менежменти тизимига мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланган.

  • 2013 йил 18 ноябрдан бошлаб «Ўзбектелеком» ОАЖ сертификатлаштириш аудити натижаларига биноан O’z DSt ISO 9001: 2009 (ISO 9001: 2008) талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлган.
  • 2017 йил 12 январ куни «Ўзбектелеком» ОАЖ қайта сертификатлаштириш аудити ўтказди ва O’z DSt ISO 9001: 2009 (ISO 9001: 2008) талабларига мувофиқлик сертификати тасдиқланди.
  • 2018 йилда «Ўзбектелеком» ОАЖ O’z DSt ISO 9001: 2015 стандартининг янги версиясига ўтиш сертификатсиядан муваффақиятли ўтди.

Юридик манзили: Тошкент шаҳри, 100011, Алишер Навоий кўчаси, 28А уй.

Серверлар жойлашган манзиллар:

  • Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Айвалек қишлоғи, Азимут стантсияси
  • Тошкент вилояти, Охангарон тумани, Озодлик кишлок, фукаролар йигини

Расмий веб-сайт манзили: https://uztelecom.uz/

Была ли эта статья полезной?

Комментарии