Фойдаланувчини қора рўйхатга қандай қўшиш / қора рўйхатдан олиб ташлаш мумкин?

Маълум бир фойдаланувчига саҳифангизга киришни чеклаш учун (дўст сифатида қўшилишни истисно қилиш, шахсий хабарларни ёзишни тақиқлаш ва ҳк), уни қора рўйхатга киритиш керак.

Эслатма: фойдаланувчиларни «Қора рўйхат» га қўшиш имконияти фақат камида битта дўсти бўлган фойдаланувчилар учун пайдо бўлади.

Агар ушбу фойдаланувчи дўстлар рўйхатида бўлса, қуйидагилар керак:

  • дўстлар рўйхатини очинг;
  • фойдаланувчи исмининг ёнига тасдиқ белгисини қўйинг;
  • саҳифанинг пастки қисмида "Қора рўйхатга ўтказиш" тугмасини танланг.

 

mceclip0.png

 

Агар фойдаланувчи дўстларингиз рўйхатида бўлмаса:

  • «Қора рўйхат» / «Тизимда қидириш» бўлимига ўтинг;
  • очилган рщйхатдан керакли фойдаланувчини топинг; 
  • «Қора рўйхатга қўшиш» -ни танланг.

 

mceclip1.png

 

Фойдаланувчини қора рўйхатдан олиб ташлаш учун:

  • «Қора рўйхат» га ўтинг;
  • керакли одам исмининг ёнидаги "Қора рўйхатдан ўчириш» тугмасини босинг.

 

mceclip2.png

 

Эслатма: қора рўйхатдан ўчирилган фойдаланувчи автоматик равишда «Менинг дўстларим» рўйхатига қайтмайди.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии