Ўз кучингиз билан киришни қандай тиклаш мумкин?

Агар фойдаланувчи электрон почтани профилида тасдиқлаган бўлса, у ҳолда кириш маълумотларини ўз кучи билан тиклаш имкониятига эга. Киришни тиклаш логин ва паролни унутган холда ҳам мумкин.

Агар фойдаланувчи электрон почтани ўз профилида тасдиқламаган бўлса, у ҳолда таълим муассасаси администраторлари ёки синф раҳбарига мурожаат қилиши керак.

Эслатма: администраторлар тўғрисидаги маълумотлар ташкилот профилида «Администраторлар» блокидаги жойлашган, синф раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар синф профилида «Синф ходимлари» блокида кўрсатилган.

Киришни ўз кучингиз билан тиклаш

1-қадам. Сайтнинг асосий саҳифасида «Кириш ҳуқуқини тиклаш» бандини танлашингиз керак.

 

mceclip0.png

 

2-қадам. Кейинчалик, сиз муаммонинг турини кўрсатишингиз керак:

 

mceclip1.png

 

Кириш ёъқолса нима қилиш керак?

Бундай ҳолда, янги маълумот олиш учун сиз «логин ёдимда йўқ» вариантини танлаб, қуйидаги қаторларни тўлдиришингиз керак:

  • электрон почта манзили;
  • туғилган сана;
  • расмдаги рақамлар.

 

mceclip2.png

 

Логин электрон почта манзилига фақат киритилган туғилган сана тўғри келгандагина юборилади.

Агар парол йўқолса нима қилиш керак?

Бундай ҳолда «парол ёдимда ўқ» вариантини танланг ва майдонларни тўлдиринг:

  • логин;
  • расмдаги рақамлар.

 

mceclip3.png

 

Паролни тиклаш учун электрон почта манзилига ҳавола юборилади. Кейин, очилган майдонда, иккита ойнада, янги парол киритилади.

 

mceclip4.png

 

Агар логин ва парол йўқолса нима қилиш керак?

Бундай ҳолда сиз «Логин ва парол ёдимда йўқ» вариантини танлашингиз керак:

  • шакл «логин ёдимда йўқ» бандига ўхшаш;
  • тиклаш йўли «парол ёдимда йўқ» ҳолатига мос келади.

Киришни қайта тиклашда қийинчиликлар мавжуд бўлса, сиз таълим муассасасининг администратори ёки синф раҳбарига мурожаат қилишингиз керак.

Эслатма: администраторлар тўғрисидаги маълумотлар ташкилот профилида “Администраторлар” блокида жойлашган, синф раҳбари тўғрисидаги маълумотлар синф профилида “Синф ходимлари” блокида кўрсатилган.

Киришни тиклаш тизимига ҳавола: https://login.kundalik.com/login.

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии