Журнални Тизимга юклаш (импорт қилиш)

Журнални импорт қилиш жараёни сизга қуйидагиларга имкон беради:

  • маълумотларни захира нусхаларидан тиклаш (жорий ва якуний баҳолар, давоматлар);
  • журналнинг «офлайн» шаклини ташкил қилиш.

Эслатма: барча журналларни камида ҳар бир-икки ҳафтада бир марта захира нусхалаш тавсия этилади. Сайтда баҳолар йўқолган холда, уларни захира нусхасидан осонгина тиклашингиз мумкин (баҳоларнинг йўқолишининг намунали сабаблари «Баҳолар йўқолган холда нима қилиш керак?») мақоласида тасвирланган.

Фан журналини қандай импорт қилиш керак?

1-қадам. Журнални компютерда тўлдириб, кейинчалик сайтга юклаш учун аввал журналларни экспорт қилиш керак. Бунинг учун «Таълим» / «Журналлар» / «Фан журнали» бўлимига ўтинг ва «Експорт» ҳаволасини босинг.

Экспорт қилинган журналлар компютерда Excel ҳужжати (.xlsx) форматида сақланади. Сиз исталган даврда экспорт қилинган файлга баҳоларни  киритишингиз ва маълумотларни қайта Тизимга импорт қилишингиз мумкин.

«Офлайн» журнални экспорт қилиш фақат ҳисобот даврлари ва дарс жадваллари тўғри созлангандан кейин амалга оширилади.

Эслатма: «офлайн» журнални экспорт қилгандан сўнг ва  улар билан ишлаш ваытида жадвалларга ёки ҳисобот даврларига ўзгартириш киритиш ёки файлга иш ва уй вазифаси учун устунлар қўшиш мумкин эмас, чунки «офлайн» журнални импорт қилишда хатолар бўлиши мумкин.

2-қадам. Маълумотни «офлайн» журналдан сайтга киритиш учун «Таълим» / «Журналлар» / «Фан журнали» бўлимига ўтинг ва «Журнални импорт қилиш» ҳаволасини босинг.

3-қадам. Журналга қайси маълумот юкланиши керак бўлган файлни танланг:

 

mceclip1.png

 

 

Эслатма: файл олдиндан экспорт қилинадиган ҳужжат форматига мос келиши керак: сатрлар / устунларни ўчириш, уларнинг номларини ўзгартириш тақиқланади.

4- қадам. Юкланиладиган файлни текширинг.

«Хатолар тавсифи» устунида файлдаги барча мавжуд бўлган хатолар кўрсатилади.

 

mceclip2.png

 

Агар юкланиладиган файлда хатолар бўлмаса, тизим ҳар бир щыувчи учун ушбу фан бщйича қанча баҳолар қўшилишини, янгиланишини ёки ўчирилишини кўрсатади. Импортни тасдиқлаш учун аккаунтнинг жорий паролни киритиш керак:

 

mceclip3.png

 

5-қадам. Журнални импорт қилишни тугатинг.

 

mceclip4.png

 

Импорт тартибининг ўзига хос хусусиятлари

Файлда маълумотларни таниб олиш учун маълум мантиқ мавжуд (якуний баҳолар учун ҳам амал қилади):

  • тизим хизмат белгиларини тан олмайди (хато);
  • баҳолар олдинга «/» ва тескари «\» қия чизиқ орқали ҳам импорт қилинади;
  • агар файл катакчасида учталик баҳо кўрсатилган бўлса, масалан, 5/4/5 - фақатгина «5/4» импорт қилинади ва хато деб кўрсатилмайди;
  • импортнинг барча қоидалари жорий ва якуний баҳоларга нисбатан қўлланилади;
  •  ушбу давомат белгилари файлдан экспорт қилинади: «dq» (сабабли дарсда қатнашмаган ), «k» (касал эди), «kq» (кеч қолган), «n» (сабабсиз дарсда бўлмаган);
  • «УВ» (уй вазифаси) устунида кўрсатилган давомат белгиси импорт қилинмайди.

Диққат:

  • Импорт қилинадиган файл экспорт қилинадиган журнал форматига мос келиши керак, файл тури XSLS (Microsoft Excel 97-2003)-га мос келиши керак. Акс ҳолда, тизим юклаб олинган файлда хатоликни кўрсатади.
  • Тизимдаги якуний ва жорий баҳолар тўғрисидаги маълумотларни импорт қилишда файлдаги баҳолар тўлиқ ўзгартирилади. Масалан, агар сайт баҳоларга эга бўлса ва файлнинг тегишли катакчаси бўш бўлса, журналдаги баҳолар ўчирилади.
  • Агар таълим ташкилотида баҳоларни таҳрирлаш муддати чегараланган бўлса, журнални импорт қилганда, сайтга қўйилган баҳолар янгиланмайди. Импортнинг иккинчи босқичида тизим хато ҳақида хабар беради, импортдан кейин журналда фақат бўш катаклар тўлдирилади.

Эслатма: агар сайтда журнални экспорт қилгандан сўнг, дарс жадвали ўзгартирилган бўлса, унда сиз аввал сақланган файлни импорт қилмоқчи бўлганингизда Тизим хато кўрсатади: «Ҳисоботлар импорт қилинмади, чунки файлдаги маълумотларни журнал билан таққослаб бўлмади». Бундай ҳолатда, дастлабки файлни тузатиш керак.

Файлни тузатиш

1-қадам. Ўзгартиришлар киритилган журнални экспорт қилиш (жойлашуви: «Таълим» / «Журналлар» / «Фан бўйича журнал» / «Експорт»):

 

http://gyazo.com/063270f2cf9d851417168337e5ae7dc7.png

 

2-қадам. Импорт қилинмайдиган «офлайн» журнал файлини очинг, фақат баҳолаш катагини танланг ва «Нусхалаш» тугмасини босинг:

 

mceclip6.png

 

3-қадам. Экспорт қилинган файлни яна очинг (1-қадам), баҳолар учун майдонни танланг ва «Вставить» тугмасини босинг. Янги ҳужжатнинг  майдони баҳолар билан тўлдирилади;

4-қадам. Нусхаланган маълумотларнинг тўғрилигини текширинг, файлни сақланг ва сайтга қайта импорт қилинг.

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии