Тизимда синф раҳбарининг ҳуқуқлари

Kundalik.com сайтида синф раҳбари қилиб тайинланган ходим қуйидаги қўшимча ҳуқуқларга эга:

  • ўз синфи ўқувчиларининг шахсий маълумотларини таҳрирлашга кириш;
  • ўз синфида ўқув гурҳларини яратиш ва таҳрирлаш имконияти;
  • ўз синфи ўқувчилари учун оилавий алоқаларни яратиш ва таҳрирлаш имконияти;
  • ўз синфининг барча аъзолари учун тизимга кириш ҳуқуқини тиклаш имконияти;
  • дарс саҳифасида ва бир кунлик журналда ўз синфи учун давомат белгиларни таҳрирлаш ҳуқуқига эга.

Синф раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:

  • дарс жадваллари схемасини тузиш;
  • дарс жадвалларини таҳрирлаш ва ўчириш;
  • синф профилини таҳрирлаш ва ўчириш;
  • барча синф журналларида баҳоларни киритиш, таҳрирлаш ва ўчириш;
  • ўқувчиларни кўчириш ва чиқариб юбориш.

Эслатма: Синф раҳбарининг барча ваколатларинг батафсил рўйхати «Фойдаланувчи тоифалари» мақоласида келтирилган.

 Синф раҳбари дарс жадвалида ўқитувчи этиб тайинланган дарслар учунгина  баҳо белгилаши мумкин.

Синф раҳбари хамма  журналларни таҳрирлаши учун, унга "УВ ва баҳолаш" блокига тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ҳуқуқи берилиши мумкин. Бундай ҳолда, ходим ўқитувчи этиб тайинланмаган дарслар учун ҳам баҳолар ва давомат белгиларини киритиши мумкин.

 

mceclip0.png

Была ли эта статья полезной?

Комментарии