Тизимда синф раҳбари ва кураторнинг ҳуқуқлари

Kundalik.com сайтида синф раҳбари / куратори томонидан тайинланган ходим қуйидаги қўшимча ҳуқуқларга эга:

  • ўз синф / гуруҳи ўқувчиларининг шахсий маълумотларини таҳрирлашга кириш;
  • ўз синф / гуруҳи ўқувчилари учун оилавий алоқаларни яратиш ва таҳрирлаш имконияти;
  • ўз синф / гуруҳининг барча аъзолари учун тизимга кириш ҳуқуқини тиклаш имконияти;
  • дарс саҳифасида ва бир кунлик журналда ўз синфи учун давомат белгиларни таҳрирлаш ҳуқуқига эга.

Синф раҳбари / куратори қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:

  • дарс жадваллари схемасини тузиш;
  • дарс жадвалларини таҳрирлаш ва ўчириш;
  • синф профилини таҳрирлаш ва ўчириш;
  • барча синф журналларида баҳоларни белгилаш, таҳрирлаш ва ўчириш;
  • ўқувчиларни кўчириш ва чиқариб юбориш.

Эслатма: Синф раҳбарининг барча хусусиятларининг батафсил рўйхати «Фойдаланувчи тоифалари» мақоласида келтирилган.

 Синф раҳбари / куратори дарс жадвалида ўқитувчи этиб тайинланган дарслар учунгина  баҳо белгилаши мумкин.

Синф раҳбари / кураторига хамма  журналларни таҳрирлаши учун унга "УВ ва баҳолаш" блокига тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир мақоми берилиши мумкин. Бундай ҳолда, ходим ўқитувчи этиб тайинланмаган дарслар учун ҳам баҳолар ва давомат белгиларини киритиши мумкин.

 

mceclip0.png

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии