Kundalik.com сайтида масофадан туриб ўқитишни ташкил қилиш бўйича йўриқнома

Kundalik.com карантин даврида масофадан туриб ўқитишни ташкил қилиш учун бир қатор воситаларни таклиф этади. Улар уйда бўлган ўқувчиларга ўқув жараёнига халақит бермаслик, мавзуларни мустақил ўрганиш, барча синф тадбирларни виртуал маконга узатиш ва масофадан туриб қатнашиш қобилиятини намойиш этиш имконини беради.

 Агар карантин даврида ходимлар ўқувчилар билан масофай иишлашни ва уй вазифаларини топширишни режалаштиришмаса, у ҳолда дарс жадвалида ўқувчилар дарсга бормаган кунлар учун белгиланган дарсларни бекор қилиш керак. Ушбу кунларни дам олиш кунлари деб белгилаш шарт эмас.

Хабарлар, янгиликлар ва эълонлар

Фойдаланувчиларга карантин бошланганлиги, карантин муносабати билан масофадан туриб ўқиш жараёни ҳақида маълумот бериш, шунингдек, бошқа ташкилий маълумотларни эълон қилиш учун «Эълонлар» бўлимидан фойдаланиш керак.Тизимда ёзувлар яратиладиган ва сақланадиган алоҳида саҳифалар - яъни, ёзув деворлари мавжуд . «Эълонлар» ёрдамида бутун таълим ташкилоти учун ҳам, муайян синф ўқувчилари учун ҳам эълон яратиш мумкин.

Ёзувни нашр қилиш учун қуйидаги ҳарақатларни бажариш керак:

  • ёзувлар девори саҳифасини очинг;
  • ёзувни матн майдонига киритинг;
  • «Жўнатиш» тугмасини босинг.

Ёзувни яратиш бўйича кўрсатмалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Хабардор қилиш учун ёзувлардан қандай фойдаланиш ҳақида батафсил маълумот бу ерда кўрсатилган.

Файллар

Карантин даврида ходимлар ихтиёрий тарзда ўқиётганлар учун материалларни синф саҳифасидаги ёки ташкилот профилидаги «Файллар» бўлимига жойлаштиришлари керак.

Бу материалларга кейинчалик уй вазифаси тавсифи ёки синф эълонларида ҳаволасини бериш мумкин.

«Файллар» сервисига ҳам мактаб профилидаги, ҳам синфлар профилидаги «Файллар» бўлими орқали кириш мумкин. Юклаш учун «Файлларни юклаш» тугмачасини босиш зарур.

Бу ерда файллар билан ишлаш бўйича кўрсатмаларни ўқишингиз мумкин.

Уй вазифалари

«Уй вазифалари» функцияси ёрдамида ўқитувчи вазифалар бериши ва уларнинг бажарилишини назорат қилиши мумкин. Ўқувчилар вазифани масофадан туриб бажарган ҳолда натижаларни дарҳол юборишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ўқитувчи уй вазифасини яратаётганда «Натижали файл талаб қилинади» бандидан тасдиқ белгисини олиб ташламаслиги лозим.

Уй вазифасида баҳо турини, бажарилиш санасини, унинг текширилган-текширилмаганини, бажарилиш вақтини кўрсатиш ҳамда вазифа берилган файлни илова қилиш мумкин. Шунингдек ўқитувчи вазифанинг мақомини ўзгартириши, шарҳ қолдириши, индивидуал кўрсатмалар бериши ҳам мумкин. Ўқувчи ва педагогнинг барча ҳаракатлари сақланади ва ёзилади. Ота-оналар ҳам болаларига берилган уй вазифаларини кўришлари мумкин бўлади.

Уй вазифасини бир нечта усулда яратиш ва топшириш мумкин:

  • Керакли дарс саҳифасида;
  • «Ҳар бир дарс режаси» саҳифасида;
  • «Уй вазифалари» саҳифасида.

Уй вазифалари билан ишлаш ҳақида кўпроқ маълумотни бу ерда ўқинг.

Эслатма: индивидуал уй вазифаси масаласи ҳақида бу ерда маълумот олишингиз мумкин.

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии