Word-дан Excel-га жадвални қандай нусхалаш керак?

Тизимга маълумотларни импорт қилиш учун (дарс соатларини режалаштириш, шахслар рўйхати, журналлар) фақат Excel форматидаги файллардан фойдаланилади.

Word  (.doc, .docx) форматидаги жадваллар билан ишлашда  аввал уларни Excel файлига (.xls, .xlsx) форматига нусхалашингиз керак бўлади.

Жадвални Word файлидан Excel файлига нусхалаш

1-қадам. Жадвалнинг юқори чап бурчагидаги белгини босиш орқали Wорд-даги тўлиқ жадвални танланг.

 

mceclip0.png

 

2-қадам. Танланган жадвалнинг исталган жойига сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва «Нусхалаш» -ни танланг.

 

mceclip2.png

 

Эслатма: алмаштириш буферига нусхалаш учун сиз «Ctrl» + «C» тугмалар бирикмасидан фойдаланишингиз мумкин.

3-қадам. Янги Excel файлни очинг.

Excel саҳифасида нусхаланган Word жадвалини жойлаштириш керак бўлган майдоннинг юқори чап бурчагини танланг.

"Бош саҳифа" ёрлиғида"алмаштириш буфери" гуруҳида "Ўрнатиш" тугмасини босинг.

 

mceclip3.png

 

Эслатма: жадвални қўшиш учун сиз «Ctrl» «V» тугмалари бирикмасидан фойдаланишингиз мумкин.

4-қадам. Нусха олинган жадвал форматини ўзгартириш учун унинг бирор-бир катакчасида сичқончанинг ўнг тугмачасини босинг.

«Қўшиш вариантлари» бўлимида қуйидаги вариантлар мавжуд:

  • Excel -саҳифасидаги катакларга қўлланиладиган форматлашни сақлаш учун «Белгиланган катаклар форматларидан фойдаланиш» вариантини босинг.
  • Word жадвалининг форматланишини сақлаш учун «Асл форматлашни сақлаш» вариантини танланг.

mceclip4.png

 

Эслатма: Excel-да Word жадвалидаги ҳар бир катакчанинг таркиби алоҳида катакка жойлаштирилади. Маълумотни киритгандан сўнг, уларни нусхалашнинг тўғрилигини текшириш керак.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии