«Ўқувчининг электрон кундалиги статистикасини юритиш» ҳисоботида «Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи» кўрсаткичи мавжуд ва у қуйидагича ҳисобланади:
Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи = 100* (УВ берилган дарслар сони) / (дарс жадвалида танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).
Агар «Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи» кўрсаткичи 100% дан кам бўлса, унда ходимлар дарсни режалаштириш ёрдамида ҳисобот тузилган даврда барча дарсларнинг уй вазифаси бор-йўқлигини текширишлари керак.
УВ берилган дарслар фоизи фақат иккита ҳолатда 100% га тенг бўлмаслиги мумкин:
Ҳисобот давридаги биринчи дарс
Таътил вақти учун уй вазифаси берилмайди. Шу сабабли, агар биз ҳисобот даврида фақат биринчи дарс тушадиган «Ўқувчининг электрон кундалиги статистикасини юритиш» ҳисоботини тузсак, «Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи» кўрсатгичи 0% ни ташкил қилади. Бироқ, биринчи дарслар учун 0% қиймати ўқитувчи бўйича ва ташкилот бўйича «Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи» кўрсатгичи умумий фоизига таъсир қилмайди.
Айтайлик, таълим муассасасида ҳисобот даври 4 сентябрдан бошланади ва ҳисобот ўша ойнинг ҳафтасида - 2019 йил 9 сентябрдан 13 сентябргача тузилган. Ўқитувчилардан бири «Ўзбек тили» фанидан 0%, иккинчиси «Дин тарихи» фанидан 100% олган.
Текшириш учун иккала ўқитувчининг дарс соатларини режалаштиришини очамиз:
«Ўзбек тили» фани бўйича 9 сентябрдан 13 сентябргача бўлган ҳисоботда 9 сентябрда бўлиб ўтган битта дарс ҳисобга олинган. «Дин тархи» фани бўйича - 9 ва 11 сентябр кунлари иккита дарс ўтган, улардан иккинчисида УВ берилган.
Иккала ўқитувчи учун ҳам 9 сентябр куни ўтказилган дарслар ҳисобот давридаги биринчи ҳисобланади. Аммо «Дин тарихи» фани ўқитувчиси ҳисоботда 100% олган, чунки 9 сентябрдан 13 сентябргача ҳисобот ичида 11 сентябр кунида иккинчи дарс тушган ва у учун УВ топширилган.
Эслатмалар:
УВ мавжудлиги бўйича дарсларни текшириш
Кўпинча, дарс жадвали тузилган ва дарс режалари киритилгандан сўнг дарс жадвалига қўшилган дарслар учун УВ топширилмаган бўлади.
Айтайлик, таълим муассасаларида ҳисобот даври 1 сентябрдан бошланади ва ҳисобот 7 октябрдан 11 октябргача бўлган давр учун тузилган. «Инглиз тили» фани ўқитувчиси «Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи» деган устунда 66,67% олган.
Текшириш учун, дарс соатларини режалаштиришни очамиз.
7 октябрдан 11 октябргача бўлган даврда учта дарс ҳисобга олинади ва уларнинг ҳар бирининг олдида кейинги дарс учун УВ мавжуд. Бироқ, ҳисоботга кўра, ўқитувчи ҳали ҳам 100% дан кам олади, бу учта дарснинг бириси ҳали ҳам уй вазифасига эга эмаслигини англатади.
Ушбу дарсни топиш учун сиз:
Агар «Уй вазифаси» блоки бўш бўлса, демак бу дарс учун УВ белгиланмаган.
Саналарни босиш орқали ҳар бир дарснинг саҳифасини текширамиз.
9 октябр куни бўлиб ўтган дарсда УВ йўқ, 11 октябр куни ўтказилган дарсда иккита уй вазифаси берилган. Бундай вазият 9 октябр кунидаги дарс, дарс жадвали тузилганидан кейин қўшилган тақдирдагина юзага келиши мумкин.
Масалан: ўқув ташкилоти дарс жадвалини тузди, унга кўра 7 ва 11 октябр кунлари «Инглис тили» фани бўйича дарслар ўтказилади. Дарсни режалаштиришда ўқитувчи 7 дан 9 октябргача «Кейинги дарсга УВ қўшиш» тугмачасини босиб, УВ-ни белгилайди. Шундан сўнг, 9 октябр куни «Инглис тили» фани бўйича жадвалда яна бир дарс яратиш керак бўлди. 9 октябрь учун дарс кўшилгандан кейин, дарс соатларини режалаштиришда яна бир сатр пайдо бўлади.
7 октябрдан 11-октабрга берилган уй вазифаси 9-октабр кунидаги дарсга автоматик равишда ўтказилмайди.
Агар ўқитувчи 9-октабр куни дарснинг қаторида «Кейинги дарсга УВ қўшиш» тугмачасини босса, УВ 11 октябр куни учун юборилади, 9-октабр куни эса юқорида кўрсатилгандай уй вазифасиз қолади.
Олдиндан тузилган жадвалга янги дарсларни қўшиш пайтида, ҳисоботда «Уй вазифаси бўйича дарслар фоизи» устуни пасайишига йўл қўймаслик учун қуйидагилар зарур: