Синф бўйича ўқув йили учун ҳисобот ҳужжатини чоп этиш

ХТВ буйуруғи доирасида Тизимўқув йили учун ҳисобот хужжатини синфлар бўйича, архивда сақлаш учун чоп этиш имкониятини жорий этади.

Журнални чоп этиш учун қуйидаги амалларни бажариш керак:

1-қадам. «Таълим»«Журналлар» бўлимини очиш.

2-қадам. «Чоп этиш» бўлимига ўтиш ва керакли синфни танлаш.

3-қадам. "Ўқув йили учун архивга киритиладиган ҳисобот ҳужжати (битта синф учун)" чоп этиш турини танлаш.

4-қадам. «Журнални чоп этиш» тугмасини босиш.

 

_________16-06-2020_171726.png

 

Кейинги босқичда сиздан журналдаги фанларнинг кетма-кетлигини танлаш сўралади. Сичқонча ёрдамида фаннинг номи ёзилган сатрни босиб, рўйхатдаги керакли жойга ўтказиб, фанларнинг кетма-кетлигини ўзгартиришингиз мумкин.

Пастда чоп этилмайдиган фанлар кўрсатилади (фан созламаларида «Синовдан ўтказилмайди» параметри танланган). Ушбу фанларни рўйхатнинг юқори қисмига ўтказиб, чоп этиш мумкин.  Керакли кетма-кетликлар ўрнатилгандан сўнг, рўйхатнинг охиридаги «Бажарилди» тугмасини босишингиз керак.

 

_________2019-11-13_18_02_30.png

 

Сарлавҳа саҳифаси

Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • синф;
  • ташкилот номи;
  • таълим муассасаси жойлашган аҳола пункти;
  • ўқув йили.

 

15.png

 

Синф ўқувчиларининг ўзлаштириши бўйича якуний маълумотлар

Журналда киритилган чораклик ва хулосавий баҳолар асосида саҳифа автоматик равишда тўлдирилади.

Чап саҳифада:

 

______1.png

 

Ўнг саҳифада:

 "Педагогик кенгаш қарори (санаси ва рақами)" устуни журнални чоп этгандан сўнг қўлда тўлдирилади.

____2.png

 

Ўқувчиларнинг давомат белгилари бўйича якуний хисобот

саҳифа синф журналларига киритилган давомат белгилари асосида автоматик равишда тўлдирилади.Унда умумий қолдирилган дарслар сони, шу жумладан, касаллик сабабли қолдирилган дарслар сони ҳам кўрсатилади. Маълумотлар ҳисобот даври бўйича гуруҳланади.

Чап саҳифада:

 

_1.png

 

Ўнг саҳифада:

 

_2.png

Была ли эта статья полезной?

Комментарии