Синфларни кейинги ўқув йилига ўтказиш. Синфларни таҳрирлаш

Kundalik тизим мантиғига мувофиқ, янги ўқув йилига ўтиш 1 -августдан бошланади.

Синфларни янги ўқув йилига августгача ўтказиш тавсия этилмайди, чунки ёзги даврда ўқувчилар мактабдан мактабга кўчирилади ва ўқувчи синфни янги ўқув йилига ўтказишдан олдин мактабдан чиқарилиши керак.

Синфни кейинги ўқув йилига ва «Архив»-га ўтказиш тугмачалари синф саҳифасини таҳрирлаш бўлимида «Кўриб чиқиш» ёрлиғида экраннинг ўнг томонида алоҳида блокда жойлашган.

 

mceclip0.png

 

Администратор ва «Синфлар» блокига кириш имкониятига эга бўлган муҳаррирлар синф маълумотларини таҳрирлаши, уни чиқариши ва кейинги ўқув йилига ўтказиши мумкин.

Эслатма: «Синфни чиқариш» тугмаси фақатгина синфда «Битирувчи синф» параметрининг қаршисида тасдиқ белгиси бўлган холдагина мавжуд бўлади. Белгини ўрнатиш учун сиз «Умумий кўриниш» ёрлиғининг ўнг томонида жойлашган «Таҳрирлаш» ёрлиғини босиш орқали созламаларга ўтишингиз мумкин.

 

mceclip1.png

 

Шундай қилиб, таълим муассасасининг ходими қуйидагиларни бажариши мумкин:

  • янги ўқув йилига бутун синфни ҳамда ўқувчиларни танлаган холда ўтказиш;
  • синфни «Архив»га ўтказиш;
  • синфни чиқариш;
  • синфни ўчириш.

Ўқув йили тугаганидан кейин барча синфлар қуйидаги холатда бўлиши керак:

  • ёки чиқарилган;
  • ёки кейинги ўқув йилига ўтказилган;
  • ёки «Архив» га ўтказилган.

Чиқариш, кейинги ўқув йилига ўтказиш ва архивга ўтказиш Синфлар рўйхати саҳифасида синф номида акс этказилади:

  • қора ранг билан янги ўқув йилига кўчирилган синфлар белгиланади;
  • кулранг билан архивга ўтказилган синфлар белгиланади;
  • кўк ранг билан ҳали архивга ёки янги ўқув йилига ўтказилмаган фаол синфлар белгиланади.

 

Янги ўқув йилида янги 1 -синфларни яратиш

Янги синф яратиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак:

  • "Маъмурият" - "Синфлар рўйхати" бўлимига ўтинг;
  • ўқув йилини тўғри танлашингизга ишонч ҳосил қилинг. Агар керак бўлса, ўқув йили ёнида сиз йилни танлаш учун олдинга ва орқага тугмаларини босишингиз мумкин:

 

2.jpg

  • экраннинг ўнг томонидаги "Қўшиш" тугмасини босинг;
  • барча керакли маълумотларни кўрсатинг (синф коди, смена, тури, параллель, ҳисобот даври, қўнғироқлар жадвали, синф ўқитувчиси);
  • "Яратиш" тугмасини босинг.

Синф яратилгандан сўнг, сиз ўқувчилар ва ота -оналарни ушбу синфга қўшишингиз / импорт қилишингиз керак. Ушбу мақолада янги фойдаланувчиларни қандай импорт қилиш ҳақида маълумотлар билан танишиб чиқинг.

 

Бутун синфни янги ўқув йилига ўтказиш

Бутун синфни янги ўқув йилига ўтказиш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • «Кўриб чиқиш» ёрлиғини очинг;
  • очилган синф саҳифасида экраннинг ўнг томонидаги «Янги ўқув йилига ўтказиш» ҳаволасини босинг;
  • «Бутун синф» турини танланг;
  • «Кейинги қадам» тугмасини босинг;
  • янги синф номини ва параллелини белгиланг. Агар керак бўлса, «Битирувчи синф» катагига белги қўйинг;
  • «Кейинги қадам» тугмасини босинг.

Эслатмалар:

  • ушбу операция давомида тугалланган ўқув йилида синф профилида жойлаштирилган асосий маълумотлар сақланиб қолади;
  • агар керак бўлса, кўчириш ҳақида буйруғ тафсилотларини кўрсатишингиз мумкин.

 

mceclip2.png

 

 

Синфдан танланган ўқувчиларни янги ўқув йилига ўтказиш

Синфдан танланган ўқувчиларни кўчириш тури фақат янги ўқув йилида керакли синфлар яратилган ҳолда мавжуд.

Синфда танланган ўқувчиларни янги ўқув йилига ўтказиш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • «Кўриб чиқиш» ёрлиғини очинг;
  • очилган синф саҳифасида экраннинг ўнг томонидаги «Янги ўқув йилига ўтказиш» ҳаволасини босинг;
  • «Танланган ўқувчилар» турини танланг;
  • «Кейинги қадам» тугмасини босинг;
  • ўқув йилини белгиланг, рўйхатдан синфни танланг, ўтказиш турини ва янги ўқув йилига ўтказиладиган ўқувчиларни танланг;
  • «Кейинги қадам» тугмасини босинг.

Қолган ўқувчилар ўчирилиши ёки «Архив» га ўтказилиши керак.

Эслатмалар:

  • агар керак бўлса, кўчириш ҳақида буйруғ тафсилотларини кўрсатишингиз мумкин;
  • «Хақиқий» кўчириш турини танлаганда, ўқувчиларни янги синфга аъзо бўлиш санасини тўғри кўрсатиш керак.

 

mceclip3.png

 

Диққат! 2-8 ва 10-синфлар янги ўқув йилига юқоридаги усуллардан бирида ўтказилиши керак. 9 ва 11 -синфлар ҳар бир ўқувчи учун аттестат маълумотларини кўрсатган ҳолда

чиқарилиши керак.

 

Тўққизинчи синфларни чиқариш ва ўнинчи синфга ўтказиш

9-синфлар битирув синфлари бўлгани ва ўқувчилар ўртаумум таълим аттестати олгани учун, синф чиқарилиши лозим.

Синфни чиқариш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак:

  • "Маъмурият" - "Синфлар рўйхати" бўлимига ўтинг;
  • керакли ўқув йили ва синфини танланг;
  • экраннинг ўнг томонида "Синфни чиқариш" тугмасини босинг;
  • битириш санаси, қарор тури ва рақамини кўрсатинг;
  • ҳар бир ўқувчининг тўлиқ исми ёнида аттестат ҳақида маълумотларини кўрсатинг;
  • "Чиқариш" тугмасини босинг.

Эслатма: бу ҳаракатлар 11 -синфни чиқариш учун ҳам тегишли.

Мактабни тарк этмаган ва 10 -синфда ўқишни давом эттираётган ўқувчилар рўйхати билан буйруқ чиқарилгандан сўнг сизга қуйидагиларни бажариш керак:

  • "Маъмурият" - "Синфлар рўйхати" бўлимига ўтинг;
  • янги ўқув йилини танланг ва янги 10 -синфни яратинг;
  • чиқарилган 9 -синфнинг созламаларида "Ўқувчилар: синфда бўлганлар" саҳифасига ўтинг;
  • рўйхатдаги биринчи керакли ўқувчини танланг;
  • экраннинг ўнг томонида "Тиклаш" тугмасини босинг;
  • ўқиш йилини, тиклаш турини "Хақиқий" деб танланг ва 10 -синфга аъзолик бошланиш санасини кўрсатинг.
  • 10 -синфга қайтган ҳар бир ўқувчи учун тепадаги ҳаракатларни такрорланг.

 

Синфни «Архив»га ўтказиш

Синфни «Архивга» кўчириш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • «Кўриб чиқиш» ёрлиғини очинг;
  • экраннинг ўнг томонидаги «Мактабдан чиқариш» ёки «Архивга ўтказиш» ҳаволасини босинг.

Агар синф хатолик туфайли мактабдан чиқарилган бўлса, уни тиклаш мумкин. Синф профилини тиклаш учун қуйидагилар зарур:

  • «Кўриб чиқиш» ёрлиғини очинг;
  • «Синф созламалари» режимида экраннинг ўнг томонидаги «Архивдан тиклаш» ҳаволасини босинг;
  • тиклашни тасдиқланг.

Синфни «Архив» га ўтказганда барча иштирокчилар таълим муассасаси профилидан чиқарилади. Ўқувчиларни таълим муассасасига фақат биттадан алоҳида қайта тиклаш мумкин. Бу ҳақида батафсил маълумотни «Мактабдан чиқарилган ўқувчини қандай қўшиш мумкин?» мақоласида ўқинг.

 

Синфни ўчириш

Синф профилини ўчириш учун қуйидагилар керак:

  • «Кўриб чиқиш» ёрлиғини очинг;
  • экраннинг ўнг томонидаги «Ўчириш» ҳаволасини босинг;
  • ўчиришни «Ҳа, йўқ қилиш» тугмасини босиб тасдиқланг.

Эслатма: синфни бирон бир маълумот билан боғлиқ бўлмаган тақдирда йўқ қилиш мумкин: ўқувчилар, дарс жадвали, уй вазифаси ва баҳолар.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии