Қандай қилиб фан қўшиш мумкин?

«Фанлар» бўлимидаги маълумотларни таҳрирлашга ўтиш учун «Бошқарув» бўлимига ўтинг ва «Маълумоттномалар» блокидаги «Фанлар» бандини босинг.

Эслатма: фанлар рўйхати исталган вақтда кенгайтирилиши ва таҳрирланиши мумкин.

«Маълумотномалар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ва администратор фанлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Янги фан қўшиш учун қуйидагилар керак бўлади:

  • саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги «Фан қўшиш» ҳаволасини босинг;

 

mceclip0.png

 

  • фаннинг қисқа (жадвалда кўрсатиш учун) ва тўлиқ номини киритинг;
  • ушбу фан қайси таълим соҳасига тегишли эканлигини кўрсатинг;
  • ўзлаштириш ва давомат тўғрисидаги якуний ҳисоботларда фаннинг кўринишини созлаш учун ушбу фан бўйича аттестация мавжудлигини тасдиқ белгиси билан белгиланг ёки тасдиқ белгисини олиб ташланг;
  • «Яратиш» ёки  агар яна фан қўшиш керак бўлса «Яна яратиш ва қўшиш» тугмачасини босинг.

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии