Профилни фаоллаштириш учун дастлабки маълумотларни киритгандан сўнг, администратор шахсий профил интерфейси созламаларида ишлаш учун қулай тилни танлаши керак.
Тизимдаги тилни ўзгартириш учун сиз асосий панел устидаги исмингизни босишингиз ва «Созламалар» ёрлиғида иккинчи бандни танлашингиз керак. Шахсий профилингиз созламаларида охирги кўрсатилган «Интерфейс» бандига ўтинг, «Тил» устунида тилни танланг ва «Сақлаш» тугмачасини босинг.
Таълим ташкилотининг электрон профилини созлаш учун администраторга қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак бўлади:
1-қадам: номини, тавсифини, логотипини, жойлашувини, функцияларини созланг, шунингдек биноларнинг манзилларини ва таълим ташкилотининг алоқа маълумотларини кўрсатинг. Ушбу маълумотлар Тизимдаги таълим ташкилотининг профил саҳифасида акс эттирилади ва лойиҳанинг барча иштирокчиларига кўриниши мумкин.
Фанлар рўйхатини созлашда, фанлар рўйхати шахсий профилнинг интерфейси танланган тилда кўрсатилади. Агар таълим ташкилотида ҳам ўзбек ҳам бошқа тилларга ихтисослаштирилган синфлар мавжуд бўлса, ушбу холда иккинчи тилда етмаган фанларни рўйҳатга киритиш керак.
Эслатма: Тизимда фанларнинг номларидан ташқари ҳамма нарса таржима қилинади, шунинг учун ўзбек тилида ўқитиладиган синфларнинг дарс жадвалини тузишда ўзбек тилида киритилган фанларнинг ва рус тилида ўқитиладиган синфларнинг дарс жадвалида рус тилида киритилган фанларнинг номларини танлаш керак. Дарс жадвалини кўриш вақтида, интерфейснинг тил параметрларидан қатъи назар, фанлар таржимасиз кўрсатилади.
2-қадам: «Хоналар ва жойлар», «Бинолар», «фанлар» рўйхатини яратиш. Маълумотлар қўлланмаларида дарс хоналари тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд ва дарс жадвалларини тузишда фойдаланилади.
3-қадам: қўнғироқлар жадвалини яратиш ва нашр этиш. Бу дарсларнинг бошланиш ва тугаш вақтларини дарс жадвали ва фойдаланувчининг шахсий тақвимларида акс эттиришга имкон беради. Тизим керакли миқдордаги қўнғироқлар жадвалини яратиш имкониятини ҳисобга олади: битта синф учун, бир нечта танланган синфлар, паралеллар ва бошқалар. Уларнинг ҳар бирига тегишли ном берилади, бу дарслар ва дарс жадваллари билан алоқаларни яратишда чалкашликларни олдини олади.
4-қадам: ҳисобот даврларини созлаш. Таълим ташкилотида турли синфлар учун ҳар хил турдаги ҳисобот даврларини қабул қилиш мумкин. Агар даврларнинг тури бир хил бўлса, уларнинг бошланиш ва тугаш санаси ҳам фарқ қилиши мумкин. Ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда Тизим ҳисобот даврлари талаб қилинадиган гуруҳларини тузиш ва созлаш имкониятини амалга оширади. Яратилган ҳисобот даврлари гуруҳларини улар қабул қилинган синфлар билан боғлаш синф яратиш ёки синф маълумотларини таҳрирлаш пайтида амалга оширилади.
5-қадам: ходимларни импорт қилинг ва уларга рўйхатдан ўтиш учун ўз шахсий логин ва вақтинчалик паролини беринг. Ходимнинг ўқув жараёнидаги лавозими ва унга берилган қўшимча ҳуқуқлар (агар керак бўлса) унинг Тизимдаги таълим ташкилоти тўғрисидаги турли хил маълумотларга кириш даражасини белгилайди.
6-қадам: мавжуд синфларнинг рўйхатини тузинг ва яратинг. Ҳар бир синфнинг профилида ҳисобот даври ва сменани танлашга алоҳида эътибор берилиши керак.
7-қадам: ўқувчилар ва ота-оналарни импорт қилиш. Ўқувчилар ва ота-оналар (қонуний вакиллари) ўртасида оилавий алоқаларни ўрнатиш керак. Шундай қилиб, ота-оналар (қонуний вакиллари) ўзларининг профиллари орқали бир ёки бир нечта болаларнинг ўзлаштириши ва давоматини кузатиши мумкин.
Эслатма: рўйхатдан ўтиш учун ота-оналар ва ўқувчиларга, синф раҳбари шахсий маълумотларини беришлари керак.
8-қадам: ҳар бир синфда фанлар бўйича ўқув гуруҳларини яратиш.
9-қадам: ҳар бир синфда дарс жадвалларини тузинг. Дарс жадвали шаклланиши билан, фан ўқитувчилари журналларни тўлдиришни ва уй вазифаларини топширишни бошлашлари мумкин.