Агар баҳолар йўқ бўлса нима қилиш лозим?

Журналдаги баҳоларнинг йўқ бўлиб кетишига бир нечта сабаблар мавжуд.

1-сабаб: Администратор, фан ўқитувчиси, баҳоларни журналда атайлаб ёки тасодифан ўчириб ташлаган.

Ечим: Сиз «Ҳужайраларни ўзгартириш тарихини кўриш» режимига ўтганда (журнал саҳифасининг юқори ўнг бурчагидаги белги  ) ва ўзгартирилган баҳони ўз ичига олган журнал катакчасини босганингизда ушбу ҳаракатлар ҳақида маълумотни текширишингиз мумкин: ўзгартириш вақти ва ўзгартиришлар киритган ходимнинг исм фамилияси ҳақидаги маълумотни кўрсатадиган ойна очилади.

 

mceclip0.png

 

Жадвалдаги маълумотлар ҳаракатлар амалга оширилган вақтга қараб жойлашган: юқори ёзув катакдаги сўнгги ўзгаришларни, пастки ёзув эса катакдаги биринчи ўзгаришларни кўрсатади. Жадвалдан кўриниб турибдики, 05-август куни 5-балл тузилди ва шундан сўнг у 4-га ўзгартирилди, кейин баҳо ўчирилди.

Ўзгаришлар тарихи, шунингдек, «Ўзгаришлар тарихи/журнал» ҳисоботида ҳам мавжуд.

2-сабаб: Администратор дарс жадвалини тасодифан ёки атайлаб ўчириб ташлаган.

Дарс жадвалини ўчирганда, дарслар билан боғлиқ барча маълумотлар (баҳолар, уй вазифалари ва дарс режалари) автоматик равишда ўчирилади.

Ечим: Дарс жадвалини очганингизда жадвал ўчирилганлигини ёки ўзгартирилганлигини, дарсни таҳрирлаш орқали кузатиб бориш мумкин («қалам» белгиси дарс устига сичқончани юритганингизда пайдо бўлади. Дарсни таҳрирлаш ойнасининг пастки қисмида ўзгариш санаси ва ўзгаришларни киритган шахснинг исми кўрсатилади.

 

mceclip1.png

 

Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, жадвални кўрсатилган ходим 5 август куни ўзгартирган.

3-сабаб: Баҳолар киритиш вақтида Internet Explorer 10.0 ёки ундан олдинги версиялари ишлатилган.

Эскирган браузернинг нотўғри ишлаши туфайли баҳолар тўғрисидаги маълумотлар сақланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин, бу эса баҳолар юкланмаганлигига олиб келади. Бундай ҳолда, киритилган баҳолар саҳифа янгиланганидан сўнг дарҳол йўқолади.

Ечим: Бу ҳолда сиз браузерни ўзгартиришингиз керак (Kundalik.com билан ишлашда қуйидаги браузерлардан фойдаланиш тавсия этилади) ёки мавжуд браузерни энг сўнгги версиясига янгиланг.

4-сабаб: Журналга бўш файл импорт қилинган.

Катакчаларда ўзлаштириши ва давомати тўғрисида маълумот йўқ бўлган файлни журналга импорт қилиш, журналдаги маълумотни сайтда йўқ қилади. Импорт жараёни ҳақида қўшимча маълумотни қўллаб-қувватлаш порталидаги мақолада ўқинг.

Ечим: Журнални импорт қилинганини катакчадаги ўзгаришлар тарихини кўриш механизми ёрдамида аниқланиши мумкин (журнал саҳифасининг юқори ўнг бурчагидаги белги  ): агар журналдаги белгилар ўчирилиши барча ўқувчиларда бир вақтнинг ўзида қайд этилган бўлса (1-2 дақиқагача), бу журнал импорт қилинганини англатади. Журнални импорт қилган ходимнинг исм фамилияси катакчанинг ўзгариш тарихида қайд этилади.

 w256h2561372777059Exclamation.png Импорт қилинадиган файлни сайтга юкламасдан олдин текшириш тавсия этилади.

Бир нечта оддий хавфсизлик қоидалари

1-қоида: мактабда кўп администраторларни тайинламаслик керак.

Администратор ҳуқуқига эга бўлган 2-3 ходим бутун иш ҳажмини баражишга улгришадилар ва уларнинг кўпайиши маълумотларнинг (тасодифан ёки билмасдан ўчирилиши) хавфсизлигини, хавф остига қўяди.

2-қоида: ходимлар жуда мураккаб паролдан фойдаланишлари ва ҳеч кимга уни айтмасликлари керак ва агар улар ишлайдиган компютердан узоқда бўлсалар, ҳар доим профилни тарк этишлари керак, чунки ўқувчилар ўқитувчининг профиллари ва журналларига киришга ҳаракат қилишлари мумкин.

3-қоида: ҳафтасига камида бир марта журналлар ва дарс режаларини захиралаш. Захира нусхаси барча йўқолган ишлаш маълумотларини тез ва ишончли тиклашнинг калитидир.

 

Агар сиз ўз кучингиз билан ўзлаштириш ҳақидаги маълумотларнинг йўқолиш сабабини аниқлай олмасангиз, қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Сўровда муаммонинг моҳияти ва қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

  • вилоят / туман / шаҳар / ўқув муассасасининг номи;
  • йўқ бўлган баҳолар ҳақида маълумот:
    • баҳолари йўқ бўлган синф ва фан (ёки маълум бир журналга ҳавола);
    • агар айрим баҳолар фақат баъзи ўқувчилар учун йўқолган бўлса, уларнинг фамилиялари;
    • йўқолган баҳолар тури: жорий ёки якуний;
    • баҳо чиқарилган сана (лар), айниқса, хулоса (якуний) баҳолар учун;
    • баҳолар чиқарилган дарснинг санаси;
    • баҳоларни киритган ўқитувчининг исм фамилияси;
    • қайси саҳифа орқали белгилар киритилган (журнал, дарс саҳифаси);
    • баҳоларни йўқолгани аниқланган сана;
    • белгиланган журнал қайси браузер орқали очилган.
Была ли эта статья полезной?

Комментарии