Қандай қилиб «Ота-она» ва «Ўқитувчи» ролларини бирлаштириш мумкин? Роллардан бирини қандай олиб ташлаш мумкин?

«Ота-она» роли мавжуд бўлган фойдаланувчига «Ўқитувчи» ролини қўшиш

«Ота-она» ролига эга бўлган фойдаланувчига «Ўқитувчи» ролини қўшиш учун «Одамлар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ёки маъмур қуйидагиларни бажариши керак:

1-қадам. «Бошқарув» бўлимига ўтинг ва «Одамлар» блокидаги «Янги одам» бандини босинг.

 

____1.jpg

 

Шунингдек, ушбу амалиётни «Одамлар рўйхати» бўлимида  саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги «Шахсни яратиш» ҳаволасини босиш орқали амалга оширишингиз мумкин.

 

____1_1.jpg

 

Иштирокчини қўшиш усулини танланг: «Тизимда мавжуд фойдаланувчи».

2-қадам. «Ўқитувчи» ролини танланг, таълим муассасасига келган санани кўрсатинг, ўқитувчи этиб тайинланадиган фойдаланувчининг фамилияси, исми, логинини киритинг.

 

____2.jpg

 

3-қадам. Очилган саҳифада киритилган маълумотларни диққат билан текширинг. «Яратиш» тугмасини босинг.

 

____3.jpg

 

Энди фойдаланувчи тизмимда «Ота-она» ва «Ўқитувчи» ролларига эга.

Ходим сифатида ўқув ташкилотига қўшилишни тугатиш учун фойдаланувчи ўз профилининг созламаларида ташкилотга кириш таклифини қабул қилиши керак. Кўпроқ маълумотларни ушбу  мақолада ўқинг: https://help.kundalik.com/hc/ru/articles/360010574640.

 

«Ўқитувчи» ролига эга бўлган фойдаланувчига «Ота-она» ролини қўшиш

«Ота-она» ролини «Ўқитувчи» ролига эга фойдаланувчига қўшиш учун «Одамлар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ёки маъмур қуйидагиларни бажариши керак:

1-қадам. «Маъмурият» бўлимига ўтинг ва «Одамлар рўйхати» ҳаволасини босинг.

2-қадам. Ўқитувчи билан оилавий муносабатларни қўшиши керак бўлган ўқувчининг исмини киритинг.

3-қадам. Исмнинг ўнг томонидаги қалам белгисини босинг.

4-қадам. «Қариндошлар» ёрлиғига ўтинг, «Қариндошни қўшиш» тугмасини босинг.

 

_____________________.jpg

 

5-қадам. «Мактабингиздан» бандини танланг, ўқитувчининг исмини киритинг, «Топиш» тугмасини босинг.

6-қадам. Ўқитувчининг исмини босинг. Очилган ойнада қариндошлик турини танланг ва «Боғлаш» тугмасини босинг.

 

_________11-06-2020_151552.png

 

Энди фойдаланувчи «Ота-она» ва «Ўқитувчи» ролларини бирлаштиради.

Ўқувчнинг қонуний вакили сифатида ўқув ташкилотига қўшилишни тасдиқлаш учун фойдаланувчи ўз профилининг созламаларида ушбу ташкилотга кириш таклифини қабул қилиши керак. Батафсил маълумотни мақолада ўқинг: https://help.kundalik.com/hc/ru/articles/360010574640.

 

«Ота-она» ролига эга бўлган фойдаланувчидан «Ўқитувчи» ролини олиб ташлаш

«Ота-она» ролига эга фойдаланувчидан «Ўқитувчи» ролини олиб ташлаш учун «Одамлар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ёки маъмур қуйидагиларни бажариши керак:

1-қадам. «Бошқарув» бўлимига ўтинг ва «Одамлар» бандида керакли номни киритинг ва «Топиш» тугмасини босинг.

2-қадам. Исм фамилиянинг ўнг томонидаги қалам белгисини босинг.

 

11.jpg

 

3-қадам. Саҳифанинг ўнг томонида «Мактабдан чиқариш» тугмасини босинг.

 

12.jpg

 

4-қадам. «Ҳақиқий» истисно турини танланг, аъзолиги тугаган санани кўрсатинг, «Кейинги» тугмасини босинг ва истиснони тасдиқланг. Фойдаланувчи мактабдан чиқарилгандан сўнг фақат Ота-она ролини сақлаб қолади.

 

__________.jpg

 

«Ўқитувчи» ролига эга бўлган фойдаланувчидан «Ота-она» ролини олиб ташлаш

«Ўқитувчи» ролига эга фойдаланувчидан «Ота-она» ролини ўчириш учун, «Одамлар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган администратор ёки муҳаррир қуйидагиларни бажариши керак:

1-қадам. «Бошқарув» бўлимига ўтинг ва «Одамлар» бандида керакли исм фамилияни киритинг ва «Топиш» тугмасини босинг.

2-қадам. Исм фамилиянинг ўнг томонидаги қалам белгисини босинг.

3-қадам. «Болалар» ёрлиғига ўтинг ва боланинг исмининг ёнида «_______.jpg» белгисини босинг. Ушбу ҳаракат тасдиқлангандан сўнг фойдаланувчи фақат «Ўқитувчи» ролини сақлаб қолади.

 

13.jpg

Была ли эта статья полезной?

Комментарии