Параллел нима ва уни қандай таҳрирлаш мумкин?

Параллел - бу таълим олиш йили. Агар синф биринчи йилни ўрганаётган бўлса, биринчи параллелни танлаш лозим, иккинчи йил учун - иккинчи параллел ва бошқалар.

Эслатма: агар таълим муассасасида ҳар бир параллел учун биттадан синф бўлса ҳам, синф созламаларида сиз параллелни ўрнатишингиз керак, улар кейинчалик ҳам синф рақамига мос келиши лозим (масалан: 1-1, 2-2, 3-3 ва бошқалар).

Синфнинг параллелини таҳрирлаш учун қуйидагилар керак:

  • «Маъмурият» бўлимига ўтинг ва «Синфлар» бўлимидаги «Синфлар рўйхати» ҳаволасини босинг;
  • таҳрир қилиниши керак бўлган синфни танланг;
  • ушбу синфнинг «Таҳрирлаш» ёрлиғига ўтинг.

Эслатма: параллелнинг нотўғри кўрсатилиши «Ҳисоботлар» / «Ташкилот ҳақида» бўлимида умумий таълим босқичлари* нотўғри кўрсатилишига олиб келади, чунки Тизим автоматик равишда параллеларга қараб синфларни босқичларга ажратади.

w256h2561372777059Exclamation.png * - умумий таълим даражаларида умумий таълим дастурларини ўрганиш учун меъёрий мухлат:

  • I босқич (бошланғич умумий таълим) - 4 йил (1 дан 4-синфгача);
  • II босқич (асосий умумий таълим) - 5 йил (5 дан 9-синфгача);
  • III босқич (ўрта (тўлиқ) умумий таълим) - 2 йил (10 дан 11-синфгача).
Была ли эта статья полезной?

Комментарии