Администратор учун фойдаланувчи профилини яратиш бўйича қисқача кўрсатмалар

Тизимда фойдаланувчи профиллари маъмур ҳуқуқларига эга бўлган ходим томонидан яратилади. Барча профилларни яратгандан сўнг, администратор ходимларга, ота-оналарга ва ўқувчиларга тизимга рўйхатдан ўтиш учун шахсий логин ва вақтинчалик пароллар ҳақида маълумот бериши керак.

Рўйхатдан ўтиш босқичларидан бирида фойдаланувчи электрон почта манзилини кўрсатиши керак. Электрон почта манзилисиз фойдаланувчи ўз профилини фаоллаштира олмайди, яъни Kubdalik тизимида ишлашни бошлайолмайди.

Ташкилотнинг барча ходимлари, ота-оналари ва ўқувчилари электрон почтага эга бўлмагани учун, администраторга таълим ташкилоти учун битта умумий электрон почта манзилини рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланувчи логини ва вақтинчалик парол билан бирга бериш тавсия этилади.

Администраторга керак бўлади:

Масалан: 000-сонли мактаб учун электрон почта манзили: sch000@mail.ru бўлиши мумкин.

  • Kundalik тизимига фойдаланувчи маълумотларини (исм, жинс ва туғилган сана) киритинг ва улар учун профил яратинг.
  • Ҳар бир фойдаланувчига логин, вақтинчалик парол ва таълим муассасаси учун рўйхатдан ўтказилган электрон почта манзилини беринг.

Рўйхатга ўтиш маълумотларини бериш тўғрисидаги тафсилотлар қуйидаги мақолада келтирилган: «Қандай қилиб администратор биринчи кириш учун логин ва паролни тақдим қилиши мумкин?»

Логин, вақтинчалик парол ва электрон почта манзилини ташкилот администраторидан олгандан сўнг, фойдаланувчи тизимда рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш ҳақида батафсил маълумот «Тизимда қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?» мақоласида келтирилган.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии