Мактабдан чиқарилган ўқувчини қандай қўшиш мумкин?

«Шахсни / фойдаланувчини тиклаш» операцияси админстратор ва «Одамлар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир учун мавжуд ва агар лойиҳа иштирокчиси яна таълим муассасасида ўқув жараёнининг иштирокчиси бўладиган бўлса, «Архив» рўйхатидан фойдаланувчи ёки шахсни тиклашга имкон беради.

Қайта тиклаш операциясини бажариш учун қуйидагилар талаб қилинади:

  • «Бошқарув» бўлимига ўтинг, «Одамлар» бўлимидаги «Одамлар рўйхати» ҳаволасини босинг;
  • очилган «Одамларни қидириш» саҳифасида «Архив» ёрлиғига ўтинг;
  • берилган параметрлар бўйича қидирув майдончаси ёрдамида тикланадиган шахсни / фойдаланувчини топинг;
  • таҳрирлаш режимига кириш учун шахснинг исм фамилиясидан сўнг кўрсатилган  қалам белгисини босинг;
  • «Кўриб чиқиш» ёрлиғини очинг ва ўнг устундаги буйруқларнинг «Тиклаш» буйруғини босинг.

Ходим учун ташкилотдаги роли кўрсатилади:

 

mceclip0.png

 

Ўқувчи учун ўқув йили ва синфи кўрсатилади:

 

mceclip1.png

 

  • тиклаш турини танланг:

    • «Ҳақиқий» - бу иштирокчини ташкилотдан чиқиб кетгани ва кейин яна шу таълим ташкилотига қайтиб келганлигини англатади.
    • «Хатолик туфайли» иштирокчининг ташкилотни тарк этмаганлиги, аммо хато туфайли чиқариб юборилганлигини англатади.

 

mceclip2.png

 

  • «Кейинги қадам» тугмасини босинг;
  • маълумотларни текширинг ва «Тиклаш!» тугмасини босинг.

Таълим ташкилотида тикланишни якунлаш учун фойдаланувчи ўз профилининг созламаларида ташкилотга кириш таклифини қабул қилиши керак. Батафсил маълумотни ушбу мақолада ўқинг: Фойдаланувчиларни таълим муассасасига қўшиш.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии