Иккинчи болани қандай қўшиш мумкин? Тизимда қариндошликни қандай тасдиқлаш мумкин?

Агар сизда бир нечта фарзандлар мактабда ўқиётган бўлса, ота-она учун бир нечта профил яратиш шарт эмас. Иккинчи ва бошқа болаларингиз ҳақида маълумотни кўриш учун сиз ота-она ва боланинг профилини боғлашингиз керак (оилавий алоқаларни ўрнатиш).

Иккинчи ва ундан кейинги болалар билан оилавий муносабатларни қўшиш учун, ота-она таълим ташкилотининг маъмури ёки синф раҳбари билан боғланиб, ходимга исм фамилиясини ва тизимдаги логинини бериши керак.

Эслатма: администраторга профил учун парол ҳақида маълумот бериш шарт эмас.

Администратор ким эканлиги тўғрисида маълумотни таълим ташкилотининг бош саҳифасида «Администраторлар» блокида топишингиз мумкин.

 

Оилавий муносабатларини тасдиқлаш

Маъмур томонидан ўқувчилар билан қариндошлик алоқасини қўшиш сўрови яратилгандан сўнг, ота-онанинг шахсий саҳифасида ташкилотга кириш таклифномаси ва шахсий профил созламаларига ўтиш учун ҳавола борлиги ҳакида кўрсатилган ойна пайдо бўлади.

 

___________.jpg

 

«Таклифномага ўтиш» кўк тугмачасини босганингизда, фойдаланувчи «Созламалар» бўлимига - таклиф мавжуд бўлган «Хавфсизлик» ёрлиғига киради.

 

___________2.jpg

 

Агар ташкилотнинг тўғрилигига шубҳа туғилмаса, ота-она қўшимча маълумотни «Ташкилотга киришни таъминлаш» - «Тасдиқлаш» ҳаволасини босиб тасдиқлаши керак.

 

___________3.jpg

 

Агар шубҳа бўлса, ота-она «Рад этиш» тугмасини босиб таклифномани бекор қилиши мумкин.

Эслатма: сўров келган ташкилотни унинг номини босиш ва очилган саҳифадаги маълумотларни ўқиш орқали текширишингиз мумкин.

Агар ота-она икки ёки ундан ортиқ болани қўшиши керак бўлса, унда уларнинг ҳар бири учун қариндошлик алокасини тасдиқлаш керак бўлади.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии