Янгиликлар тасмаси

Асосий саҳифада ота-оналар ва ўқувчилар учун қуйидаги блоклар мавжуд:

  • Янгиликлар тасмаси - бу блокда икки ҳафтадаги барча фойдаланувчилар воқеалари кўрсатилади:

    • муҳим воқеалар тўғрисида хабарлар ёки билдиришномалар (назорат, мустақил иш);
    • жорий / якуний баҳолар ҳақида хабарлар;
    • изох бериш имконияти билан янги эълонлар тўғрисида билдиришномалар;
    • Уй вазифаси жуда кўп берилган тақдирда, кейинги ўқув куни учун уй вазифалари тўғрисида хабарномалар:

 

________________.jpg

 

  • Уй вазифаси ва жадвал блоки билан ишлаш - бу блокда ўқув кунларидаги дарс жадвали ва уй вазифалари акс этилади. Ушбу блок ичида «олдинга» / «орқага» тугмачаларини босиш орқали бутун ўқув йилининг дарс жадвалини кўриш мумкин:

 

__________________.jpg

 

  • «Кундалик янгиликлари» блоки - энг сўнгги янгиликлар ушбу блокда намойиш этилади:

 

_________________________.jpg

 

Эслатма: агар ота-оналар / ходимлар профилига бир нечта бола бириктирилган бўлса, асосий саҳифада маълум бир ўқувчи ҳақида алохида маълумот билан бутун саҳифани созлаш мумкин бўлади. Ўқувчини танлаш саҳифанинг юқори қисмида керакли ўқувчининг тўлиқ исмини босиш орқали амалга оширилади:

 

_________________________________.jpg

 

Воқеалар тасмаси

Ушбу бўлимда баҳолар, уй вазифалари ва муҳим ўқув тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар намойиш этилади. Тасма ўқув кунларига бўлинади, янги ёзувлар саҳифанинг юқори қисмида жойлашган:

 

_____2.jpg

 

Агар ўқувчига кейинги уч кун ичида бирон бир текширув ёки назорат ишларини ўтиши керак бўлса, муҳим ўқув тадбирлари тўғрисидаги хабарлар тадбирлар тасмасида пайдо бўлади.

 

______________.jpg

 

«Эртага (сана, ҳафтанинг куни)» иборасини босганингизда, сиз хабарномада кўрсатилган иш режалаштирилган дарс саҳифасига йўналтириласиз.

 

_____________.jpg

 

Эслатма: бундай хабарнома, агар фан ўқитувчиси олдин дарс журналида тегишли турдаги ишни яратган бўлсагина пайдо бўлади.

Якуний баҳолар тўғрисида билдиришномалар агар ўқувчига ҳисобот даври учун / йиллик / имтиҳон учун баҳо чиқарилган бўлса кундалик воқеалари оқимида пайдо бўлади:

 

_______________________.jpg

 

«Фан бўйича якуний баҳо / фан номи» иборасини босганингизда, сиз «Болалар / таълим - кундалик» саҳифасидаги «Фанлар бўйича» ёрлиғига ўтасиз:

 

_______________________.jpg

 

Баҳолар белгисини ёки «Барча якуний натижалар» тугмачасини босганингизда, сиз «Болалар / Таълим - Кундаликлар» саҳифасидаги «Хулоса» ёрлиғига ўтасиз:

 

________________.jpg

 

Муҳим ишларга баҳо бериш тўғрисида билдиришнома янгиликлар тасмасида, ўқитувчи назорат ёки бошқа текшириш ишлари учун баҳо берган такдирда пайдо бўлади:

 

______________.jpg

 

Баҳолаш белгисини босганингизда, сиз «Болалар / таълим - кундалик» саҳифасидаги «Кундалик» ёрлиғига ўтасиз:

 

_______________22.jpg

 

Дарс кунини босганингизда, сиз ушбу баҳони белгилаган дарс саҳифасига йўналтириласиз.

Изоҳ: муҳим иш учун баҳо бериш тўғрисида хабар фақат ўқитувчи дарс журналида дарсда тегишли турдаги ишни яратган тақдирдагина пайдо бўлади.

Аҳамиятсиз иш учун баҳолар тўғрисида билдиришномалар, ўқитувчи журналда жорий ўқувчига  баҳоларини қўйган такдирда, воқеа оқимида пайдо бўлади:

 

_______________.jpg

 

Ушбу турдаги дарсдаги ишлар ҳақида билдиришномаларни жўнатиш дарсдаги ишларнинг муҳим турлари билдиришномаларни юбориш каби ишлайди.

Изоҳ: фан бўйича якуний ва муҳим баҳоларни ажратиб белгилаш учун, баҳоларни ранг фарқланиши қўлланилади: 

  • ижобий ва яхши бахолар яшил ранг билан ажратилган;
  • тўқ сариқ рангда қониқарли баҳолар;
  • қониқарсиз - қизил рангда.

Ўқувчининг жорий баҳолари доимо кул рангда бўлади:

 

_____________.jpg

 

Кўп сонли уй вазифалари тўғрисида хабарномалар, кейинги ўқув кунига учтадан ортиқ уй вазифаси бўлса, кунлик тадбир лентасида пайдо бўлади:

 

___________.jpg

 

«Кундалик» тугмачасини босганда - «Болалар / Таълим - Кундалик» саҳифасидаги «Кундалик» ёрлиғига йўналтириласиз.

Уй вазифаси матнини босганда - танланган уй вазифаси топширилган дарс саҳифасига йўналтирилади.

Агар фойдаланувчида тегишли ҳодисалар бўлмаса, «Воқеалар тасмаси» блокида «Сўнгги икки ҳафта ичида ҳеч нарса содир бўлмаган ...» деган хабар пайдо бўлади:

«Воқеалар тасмаси» блокининг охирида қуйидаги хабар кўрсатилади:

 

_______________.jpg

 

Уй вазифаси ва дарс жадвали блоки

Ушбу блокда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • дарс жадвали;
  • уй вазифаси;
  • ҳар бир дарс ўтказиладиган ҳафтанинг санаси ва куни;
  • дарс ўтказиладиган вақти.

 

__________2________.jpg

 

Шунингдек, блокда муҳим ишлар режалаштирилган дарслар мавжуд.

Изоҳлар:

  • ушбу блок, агар ушбу давр учун дарс жадвали нашр этилмаган бўлса (масалан, таътил даврида), «Воқеалар тасмаси» бўлимида мавжуд бўлмайди;
  • агар дарс жадвали нашр этилган бўлса, аммо хозирги кун учун бирон бир дарс мавжуд бўлмаса, ушбу блок бўш қолади:

 

__________.jpg

 

Уй вазифаси матнини босганда, уй вазифаси берилган дарснинг саҳифасига йўналтирилади.

Сиз ________.jpg иконкани устига курсорни юритганингизда, дарсда муҳим иш турининг номини кўрсатувчи қалқиб чиқувчи ойна пайдо бўлади:

 

111.jpg

 

Дарсни бошлаш ва тугаш вақтининг устига курсорни юрутганда ушбу дарс ўтказиладиган синф хонасини кўрсатади.

«Кундаликни кўриш» тугмачасини босганингизда, сиз «Болалар / Таълим - Кундалик» саҳифасидаги «Кундалик» ёрлиғига йўналтириласиз.

Эълонлар

Тасмада ташкилот ходимлари томонидан яратилган сўнгги ёзувлар ҳақидаги маълумотлар акс этади. «Янгиликлар тасмаси» бўлимида ёзувлар улар қўшилган тартибда кўрсатилади. Танишиб чиқилган эълонларни таълим ташкилотининг бош саҳифасида ёки синф саҳифасида кўришингиз мумкин.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии