Ота-оналар профилидан фойдаланишнинг афзалликлари

Тизимда ўқувчи учун ҳам, ота-она / қонуний вакил учун ҳам профилларни яратиш мумкин.

Ота-она аккаунтини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш ҳаракати кўп афзалликларга эга.

 

Барча ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар «Болалар» бўлимида жойлашган

Агар ота-онанинг мактаб ёшидаги бир нечта болалари бўлса, барча болаларини бир ота-оналар профилига «боғлаш» мумкин.

Шундай қилиб, «Болалар» бўлимида ҳар бир бола учун маълумотлар кўрсатилади, ва ота-она бир неча хил логин ва парол бирикмаларини эслаб қолиши ва киритиши шарт эмас.

 

____________.jpg

 

Изоҳ: ушбу функция болалар турли хил таълим муассасаларида ўқиган тақдирда ҳам мавжуд.

 

Ахборот хавфсизлиги

Агар ота-она ҳам, ўқувчи ҳам битта профильдан фойдаланса (масалан, бола номига яратилган бўлса), унда ўқувчи қуйидаги имкониятга эга бўлади:

  • профил параметрларида фойдаланувчи номи ва паролни ота-онани хабардор килмаган ҳолда ўзгартириш;
  • созламалардан электрон почтани шунингдек ота-онани хабарисиз олиб ташлаши мумкин.

Ушбу ҳаракатлар ота-онанинг тизимга киришига тўсқинлик қилиши мумкин.

Техник жиҳатдан «ривожланган» болалар саҳифанинг HTML-кодлашидаги баҳоларнинг кўринишини ўзгартиришга уринишлари ва ота-оналарга нотўғри маълумотни кўрсатишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ўқувчининг шахсий профилини (ўқувчига тўғридан-тўғри маълум бўлган логин ва парол) ва ота-онанинг шахсий профилини алоҳида рўйхатдан ўтказиш тавсия этилади (логин ва парол фақат ота-онага маълум ва бола кира олмайди).

 

Лойиҳадаги алоқа

Тизим шахсий хабарлар билан алмашиш имкониятини амалга оширади.

Ота-онанинг ходимга махфий хабарни юбориш эхтиёжи пайдо бўлиши мумкин, лекин ота-она ва бола бир профильдан фойдаланган холда ушбу имконият мавжуд бўлмайди.

 

__________________.jpg

Была ли эта статья полезной?

Комментарии