1-бўлим. Атамалар
«KUNDALIK» автоматлаштирилган ахборот тизими (келгусида – «Тизим») – Ўзбекистон Республикасининг ўрта таълим ташкилотлари учун таълим жараёнлари иштирокчилари ўртасида ўзаро ижтимоий тармоқ алоқаларини ўрнатиш воситалари ва электрон ҳужжатлар алмашинуви имкониятларини бирлаштирувчи ёпиқ ахборот тизими. Тизим «Ўзбектелеком» АКнинг ҳисоблаш қувватларида жойлаштирилган ва ишлаб туради.
Маъмурият – «KUNDALIK» масъулияти чекланган ширкати, қуйидаги манзилда жойлашган: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Bunyodkor shox ko‘chasi, 42/1-uy.
Маъмурият манзили ёки Маъмурият номидан ёки унинг тарафидан чиқувчи шахс ўзгарган тақдирда, Маъмурият ушбу Сиёсатга ўзгартиришлар киритиш йўли билан Фойдаланувчини хабардор қилади.
Фойдаланувчи – Тизимда логин ва пароль бўйича Профилини рўйхатдан ўтказган, шунингдек, ўз номидан, ота-онасининг /қонуний вакили розилиги билан ўз номидан ёки вояга етмаган шахснинг номидан ота-онаси ва/ёки қонуний вакили томонидан Фойдаланувчи келишуви шартларига рози бўлган жисмоний шахс. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ходимлари; таълим соҳасида бошқарув фаолиятини юритаётган Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ижро этувчи органлар ходимлари; агар зиммасига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасида маҳаллий аҳамиятдаги масалаларни ҳал қилиш бўйича мажбуриятлар (ваколатлар) юклатилган бўлса, бошқа ҳукумат органларининг ва маҳаллий бошқарув органларининг ходимлари; Ўзбекистон Республикаси ўрта таълим ташкилотлари ходимлари (бундан буён матнда – таълим ташкилотлари ходимлари); Ўзбекистон Республикаси ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётганлар (бундан буён матнда – таълим ташкилотлари ўқувчилари), Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ота-оналари (қонуний вакиллари) (бундан буён матнда – таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ота-оналари (қонуний вакиллари) Тизим фойдаланувчилари ҳисобланадилар.
Профиль – Фойдаланувчининг у ҳақдаги маълумотларини ўзида сақлайдиган ва Тизим Сервисларига Автоматлаштирилган кириш ҳуқуқлари тўпламига эга бўлган қайд ёзувлари. Тизимда қуйидаги профиллар кўзда тутилади: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ходими, Ўзбекистон Республикасидаги таълим бошқармаси ходими, Ўзбекистон Республикаси таълим бўлими ходими, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ходими, Ўзбекистон Республикасидаги таълим ташкилотларида таълим олувчилар, Ўзбекистон Республикасидаги таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили).
Фойдаланувчининг исми (логин) – ҳар бир алоҳида Фойдаланувчини Тизимнинг бошқа Фойдаланувчиларидан аниқ ажратиб турувчи (идентификация қилувчи) белгилар кетма-кетлиги.
Пароль – фақат Фойдаланувчининг ўзигагина маълум бўлган, Тизимда шифрланган кўринишда сақланадиган ва Фойдаланувчини Аутентификацияси учун Фойдаланувчининг исми (логини) билан жуфтликда қўлланиладиган белгилар кетма-кетлиги.
Аутентификация – Фойдаланувчининг Тизимга масофадан туриб Фойдаланувчининг исми (логини) ва Пароли ёрдамида амалга ошириладиган мурожаатининг қонуний ҳуқуққа эгалигининг тасдиқланиши.
Автоматлаштирилган уланиш – муваффақиятли Аутентификацияланиш шарти билан амалга оширилади.
Муассаса – Ўзбекистон Республикасидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, асосий мақсади таълим бериш фаолиятидан иборат бўлган таълим ташкилотлари, шунингдек таълим соҳасида бошқарув вазифасини амалга оширувчи маҳаллий ижро этувчи органлар. Ушбу Сиёсатнинг мақсадлари йўлида қуйидагилар Муассасалар қаторига киритилади:
2-бўлим. Кириш
Тизим мақсадларини амалга оширишнинг энг муҳим шарти шахсга доир маълумотлар ва технологик жараёнларнинг, улар ишлов бериладиган чегарада, зарур ва етарли даражадаги ахборот хавфсизлигини таъминлаб беришдир. Шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш Маъмуриятнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шахсга доир маълумотларга тегишли ахборотларга ишлов бериш ва хавфсизлигини таъминланиши Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги 2019 йил 2 июлдаги ЎзРҚ 54-сонли Қонуни (бундан буён матнда – “ШМ тўғрисидаги Қонун”) талабларига мувофиқ амалга оширилади ва шахсга доир маълумотлар ахборот тизимларида ишлов бериладиган шахсий маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш имкониятини беради, яъни мақсади шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ҳимоя қилишдан иборат бўлган тизимларда шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар ва тавсияларнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси давлат органлари томонидан мажбурий қилиб қўйилади.
Ушбу Сиёсат ҳар бир одам ва фуқаронинг шахсий маълумотларига ишлов бериш давомида унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, хусусан шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий сирлари дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тамойиллари, тартиб ва қоидаларини белгилаб беради, шунингдек, шахсий маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлган Маъмурият мансабдор шахслари учун улар томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ҳимоя қилинишини тартибга солувчи норма талабларининг бажарилмаслиги учун жавобгарликни ҳам белгилаб беради.
3-бўлим. Шахсга доир маълумотлар тушунчаси ва таркиби
Маъмурият томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар рўйхати ШМ тўғрисидаги қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотларни шакллантирувчи, алоҳида ёки белгиланган жисмоний шахсга (шахсий маълумотлар субъектига) бевосита ёки билвосита тааллуқли бўлган ҳар қандай маълумотлардан шакллантирилади.
Шахсий маълумотлар субъектига боғлиқ равишда, Маъмурият шахсий маълумотлар субъектларининг қуйидаги тоифаларига оид шахсга доир маълумотларга ишлов беради:
4-бўлим. Шахсга доир маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш мақсади
Маъмурият қуйидаги мақсадларда шахсга доир маълумотларга ишлов беради:
5-бўлим. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш муддатлари
Шахсга доир маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш муддатлари ўқувчининг умумтаълим ташкилотларида таълим олиш муддатларига ёки Маъмурият, Муассаса ходими билан меҳнат муносабатлари муддатига мувофиқ белгиланади.
6-бўлим. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар
Маъмуриятнинг ҳуқуқлари:
Шахсий маълумотлар субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
7-бўлим. Шахсга доир маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш тамойиллари ва шартлари
Шахсга доир маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш Маъмурият томонидан қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
Шахсга доир маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб берилган тартибларга асосланиб амалга оширилади.
8-бўлим. Шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш
Маъмурият шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тасодифий ёки рухсатсиз кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, киришни тўсиш ва бошқа рухсатсиз ҳаракатлардан ҳимоя қилиш бўйича барча зарур ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўради.
Шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадларида Маъмурият шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун масъулларни тайинлайди.
Тизимдаги маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 2003 йил 11 декабрдаги 560-II-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги 2019 йил 2 июлдаги ЎзРҚ 54-сонли Қонуни, бошқа қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
9-бўлим. Якуний қоидалар
Ушбу Сиёсат Маъмурият томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат ҳисобланади ва у ҳамма учун очиқ бўлиб, Тизимда https://help.kundalik.com/hc/ru/articles/360010963580 манзил бўйича жойлаштирилган.
Ушбу Сиёсатга янги қонун ҳужжатлари ва шахсга оид маълумотларни ишлаш ва ҳимоя қилиш бўйича янги махсус меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда ўзгартириш, қўшимчалар киритилиши мумкин, бироқ, ҳар уч йилда камида бир мартагача.
Ушбу Сиёсатнинг талаблари бажарилиши устидан назорат Маъмуриятнинг шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун масъуллари томонидан амалга оширилади.
Маъмуриятнинг шахсий маълумотларга кира оладиган мансабдор шахслари томонидан шахсга доир маълумотларнинг ишлов берилиши ва ҳимоя қилинишини тартибга солиб турувчи меъёрий талабларни бажарилмасликлари учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва Маъмуриятнинг ички ҳужжатларига мувофиқ равишда белгиланади.