Мобил дастурини Play Market-да юклаб олиш мумкин (Android ва IOS фойдаланувчилари учун).
Дастурга кириш Kundalik.com Тизимидаги фойдаланувчи логини ва пароли орқали амалга оширилади.
Таълим ташкилотини танлаш
Агар ходимнинг профили бир нечта таълим ташкилотларида рўйхатга киритилган бўлса, у ўзи маълумот кўришни истаган ташкилот профилини танлаши мумкин. Кўриш учун ташкилотнинг аватарини босиш керак.
«Муҳим» бўлими
«Муҳим» бўлимида иккита блок кўрсатилади:
«Журнални юритиш» блоки
«Журнални юритиш» блокида уй вазифалари топширилмаган ва баҳоланмаган дарслар сони тўғрисида маълумотлар мавжуд.
Блокда киритилмаган баҳолар кўрсаткичи ёки уй вазифалар топширилмаган кўрсаткичи кўрсатилиши мумкин: ўтган дарслар учун қизил кўрсаткичлар ва келгуси дарслар учун кўк кўрсаткичлар белгиланади.
Ходим фақат дарс жадвалида фан бўйича ўқитувчи сифатида белгиланган дарсларнинг кўрсатгичларини кўради.
Қуйидаги холатларда «Баҳолар билан муаммолар мавжуд» деган хабар пайдо бўлади:
Қуйидаги холатларда «Уй вазифаси билан муаммолар мавжуд» деган хабар пайдо бўлади:
Эслатма: агар бир кунда, синфда фан бўйича иккита дарс ўтказилса, ушбу иккита дарснинг камида бирида уй вазифаси киритилган бўлса, иккинчи дарс учун уй вазифаси топширилмаган деб хисобланмайди.
Дарслар сони кўрсатилган тугмани босганингизда, дарслар рўйхатида қуйидаги маълумотлар очилади:
«Ёзувлар» блоки
"Муҳим" саҳифасида сиз танланган аудитория учун ёзувлар яратишингиз мумкин.
Ёзувни яратиш учун сизга қуйидагиларни бажариш керак:
Шундан сўнг, ёзув танланган фойдаланувчилар тоифасининг "Эълонлар" саҳифасида эълон қилинади ва уларнинг янгиликлар лентасида намойиш этилади.
«Ёзувлар» блокида ходимнинг аккаунти рўйхатга киритилган барча мактаблар профилларида охирги икки ҳафта ичида нашр этилган эълонлар ва ёзувлар кўрсатилади.
Нашр этилган эълонларни аудиторияни танлаш орқали кўриш мумкин. Бунинг учун "Барча ёзувлар" тугмачасини босинг ва қизиқадиган тоифани танланг.
«Дарс жадвали» бўлими
«Дарс жадвали» бўлимида танланган кун учун ўқитувчининг дарслари кўрсатилади.
Бўлимда ўқув йили доирасида ҳафта ёки кунлар бўйича йўналтиришлар мавжуд. «Ўқ» (кўрсатгич) белгисини босганингизда, сиз ҳафтани танлашингиз мумкин, ва дарснинг санасини босганингизда, бир кунни танлашингиз мумкин.
Бир кунлик дарс жадвали саҳифасида дарслар блоки мавжуд. Ҳар бир блокда синф ҳақида маълумот, фаннинг номи, дарс ўтказилиш вақти, топширилган уй вазифаси кўрсатилган.
Қўшимча блокда киритилмаган баҳолар кўрсаткичи ёки уй вазифалар топширилмаган кўрсаткичи мавжуд бўлиши мумкин: ўтган дарслар учун қизил кўрсаткичлар ва келгуси дарслар учун кўк кўрсаткичлар белгиланади. Кўрсаткични босганингизда сиз тегишли бўлимларга: уй вазифасини топшириш экранига ёки «Журнал» бўлимига ўтасиз.
Дарс саҳифаси
Танланган дарснинг саҳифасида қуйидаги ҳаракатлар мавжуд:
Агар жорий дарс учун баҳолар киритилмаган бўлса, экраннинг юқори қисмида «Баҳо йўқ» ва агар уй вазифаси топширилмаган бўлса – «Уй вазифаси йўқ» хабари кўрсатилади.
Дарс ҳақидаги умумий маълумотлар кўрсатилган блокда сиз дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгисини киритишингиз мумкин. Блокда, шунингдек, дарс мавзуси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.
«Дарс мавзусини қўшиш» тугмачасини босганингизда, дарс мавзусини яратиш учун махсус саҳифа очилади.
Агар дарс мавзуси илгари яратилган бўлса, уни босганингизда, дарс мавзусини таҳрирлаш учун саҳифа очилади.
«Ушбу дарс учун уй вазифасини қўшиш» тугмачасини босганингизда, жорий дарсга уй вазифасини яратиш учун саҳифа очилади ва «Кейинги дарс учун уй вазифасини қўшиш» тугмачасини босганингизда, фойдаланувчи фан бўйича ўқитувчи сифатида тайинланган кейинги дарснинг саҳифаси очилади.
Агар УВ аввалроқ яратилган бўлса, уни босганингизда уй вазифасини таҳрирлаш учун саҳифа очилади. Уй вазифаларини таҳрирлаш саҳифасида сиз маъмур томонидан киритилган баҳолаш турини, баҳоларнинг журналда кўринишини танлашингиз, шунингдек тавсиф қўшишингиз мумкин.
«Яна иш қўшиш» тугмачасини босганингизда, дарсни баҳолаш турини, дарсдаги иш турини танлаш, шунингдек ишнинг тавсифини киритиш мумкин бўлган саҳифа очилади.
Уй вазифаси ва иш турини мобил илова орқали ўчириб бўлмайди.
Эслатма: дарс маълумотларини таҳрирлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ўқитувчи дарс мавзусини, уй вазифасини ва иш турини таҳрирлаш ва қўшиш тугмачаларини кўрмайди.
«Журнал» тугмачасини босганингизда, дарслар саҳифасида экраннинг юқори ўнг бурчагида жорий ҳисобот даври учун фан бўйича журнал очилади.
«Журналлар» бўлими
Бўлимда журналлар икки гуруҳга бўлинади:
Журналлар синфлар бўйича гуруҳланган. Синф рақами / номининг ўнг томонида «Синф саҳифаси» тугмаси кўрсатилган, ушбу тугмани босиш орқали синф саҳифасига ўтиш амалга оширилади.
Журнал картасига босилганда журналга ўтиш амалга оширилади ва фаннинг номи, ўқувчилар гуруҳи, шунингдек «Баҳо йўқ» ёки «Уй вазифаси йўқ» кўрсаткичлари кўрсатилади.
Журналлар фақат жорий ҳисобот даври учун кўрсатилади. Бошқа ҳисобот даврига тегишли журнални танлаш учун сиз журнални очинг ва кейин экраннинг юқори қисмида ҳисобот даври номини босинг.
Агар битта фан бўйича синфда бутун синф учун ва алоҳида кичик гуруҳ учун дарслар мавжуд бўлса, фан бўйича журналлар рўйхатида иккита журнал кўрсатилади.
Эслатма: агар ўқитувчи синфга фан бўйича фақат битта дарс ўтказган холатда ҳам, у, «Фанлар» ёрлиғида ушбу синф журналини кўради.
Дарсларни режалаштириш саҳифаси
Дарсни режалаштириш саҳифасида фан бўйича дарс ўтказиладиган барча саналар кўрсатилади. Жорий кун тўқ сариқ рангда белгиланган.
Саҳифа ўқитувчига дарс мавзуларини ва УВ ни қўшиш имкониятини беради. Бунинг учун керакли сана остида "Дарс мавзусини қўшиш" ёки "Кейинги дарс учун УВ қўшиш" тугмачасини босишингиз керак. Шундай қилиб, ўқитувчи режаларни дастур орқали тўлдириши мумкин.
Экраннинг юқори қисмида журнал тасвири шаклида кўрсатилган тугмачадан фойдаланиб, мавзулар бўйича журнал саҳифасига ўтишингиз мумкин.
Фан бўйича журнал саҳифаси
Фан журналида жорий ўқув куни тўқ сариқ ранг билан белгиланган. Шунингдек, дарс кунининг ёнида кўк ва қизил кўрсаткичлар кўрсатилиши мумкин, бу дарсда уй вазифаси ёки баҳолари йўқлигини билдиради.
Дарс кунини босганингизда меню пайдо бўлади, унинг ёрдамида қуйидаги ҳаракатларни бажариш мумкин:
Журналда ҳар бир ўқувчининг фамилияси ва исми, белгилар киритиш катакчаларининг тепасида кўрсатилади. Ўқувчининг фамилияси ва исмининг ўнг томонида ўртача (ўртача оғирликдаги) балл кўрсатилади.
Эслатма: баҳолар киритилгандан сўнг, ўртача (ўртача оғирликдаги) баллни ўзгартириш учун сиз экранни қайта юклашингиз керак.
Баҳолаш учун қуйидагилар зарур:
Эслатма: агар керак бўлса, баҳолаш режимини «Иккиталик баҳо» тугмачасини босиш орқали иккиталик баҳога ўзгартириш мумкин.
Шунингдек, ОЗ, Б/О, Ў/Ў ТМ белгиларини киритиш мумкин. Улар Android -да баҳолар рўйхатининг охирида жойлашган.
Агар фойдаланувчи синф ўқитувчиси бўлса-ю, лекин танланган дарсга тайинланган ўқитувчи бўлмаса, унда у учун баҳолар қўшиш тугмачалари блокланади, фақат мавжудлик белгилари учун тугмалар фаол бўлади.
Мавжудлик белгисини ўрнатиш учун:
Баҳо / белгини олиб ташлаш учун:
Эслатма:
Журналдаги кул рангли катакчалар қуйидагини билдиради:
Бошқа ҳисобот даври журналига ўтиш учун саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги (Android учун) тақвим белгисини босинг.
Синф саҳифаси
Синф саҳифасида танланган синф ёзувлари намойиш этилади. Барча ёзувлар саҳифада яратилиш санаси бўйича тартибланган.
Синф саҳифасида ёзув яратиш учун қуйидагилар керак:
Хабарни босганингизда, ёзув саҳифаси шарҳлар билан очилади, шунингдек ўз шарҳларингизни қўшиш учун махсус майдон мавжуд бўлади.
Оффлайн-режими ва синхронлаш
Илова, интернетга кирмасдан, баҳоларни ўрнатиш / ўзгартириш / ўчириш, дарс мавзусини ва уй вазифаси матнини ўзгартиришга имкон берадиган офлайн-режимини амалга оширади.
Ўзгаришлар интернет уланиши топилмагунча ва киритилган маълумотлар юборилмагунча сайтда кўрсатилмайди, яъни: синхронланмайди.
Тармоққа уланганда қуйидагиларни бажаришингиз мумкин:
Агар синхронлаштирилмаган ўзгаришлардан кейин 24 соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, «Read-only» ( фақат ўқиш) режими ёқилади, тизим маълумотларни таҳрирлашни тақиқлайди ва сиз таҳрирлашга уринаётганингизда тақиқлаш хабари пайдо бўлади, масалан, «Белгини ўзгартира олмайсиз».
Эслатма: ҳали синхронлаштирилмаган маълумотлар ҳақида батафсил маълумотни «Профил» бўлимида кўришингиз мумкин.
Профил бўими
«Профил» бўлимида дастурга криган фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Юқорида фойдаланувчининг аватари ва унинг тўлиқ исм фамилияси кўрсатилган. Қуйида "Билдиришномалар", "Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш" тугмачалари ва тилни танлаш учун тугма мавжуд.
"Билдиришномалар" тугмачасидан фойдаланиб сиз иловадан хабарномаларни ёқишингиз ёки ўчириб қўйишингиз мумкин, шунингдек телефон созламаларида иловадан хабар юбориш учун рухсат ёқилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун билдиришномалар ишининг диагностикасини кўришингиз қилишингиз мумкин.
"Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш" тугмачасидан фойдаланиб, сиз қўллаб-қувватлаш хизматига юбориш учун электрон почта хабарларини қўшишингиз мумкин.
Пастда синхронлаш ҳолати тўғрисида маълумотлар жойлашган: иловада тизимга юборилмаган ўзгаришлар киритилганми ёки йўқми.
Агар юборилмаган ўзгаришлар бўлмаса, блок вақтни кўрсатмасдан охирги синхронлаш санасини кўрсатади.
Агар юборилмаган ўзгаришлар бўлса, блокда қуйидагилар акс этади:
Ушбу бўлимда «Аккаунтдан чиқиш» тугмачаси мавжуд, уни босганингизда профилдан чиқасиз.
Агар дастур синхронлаштирилмаган маълумотларга эга бўлса, унда сиз профилдан чиққанингизда улар ўчирилади. Маълумот йўқолишининг олдини олиш учун ушбу ҳолатда хабарнома кўрсатилади.
Юборилмаган маълумотлар ҳақида огоҳлантириш саҳифаси
Ушбу бўлимда маълумотлар тури бўйича гуруҳланган юборилмаган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар намойиш этилади: баҳолар, давоматлар, уй вазифаси, иш ва дарслар.
Агар дастур «Read-only» «Фақат ўқиш» режимига ўтган бўлса ва тизим маълумотларни таҳрирлашни тақиқласа, сиз ҳал қилиш усулларидан бирини танлашингиз керак:
Тизимга компютер орқали ёки дастур орқали қайта киритилиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш учун қуйидагилар зарур:
Маълумотни ўчириш учун Android –да ахлат қутиси белгисини босинг.