«Ўзлаштириш: Хулоса» ҳисоботи автоматик равишда фан журналларига киритилган белгилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлдирилади.
Эслатма: автоматик равишда фильтрда жорий ўқув йили кўрсатилган ва вақт оралиғи учун жорий ҳафта кўрсатилади.
Ҳисоботни тузиш учун қуйидаги маълумотларни кўрсатиш лозим:
«Ҳисобот қуриш» тугмасини босгандан сўнг ҳисобот очилади.
Ҳисобот қўйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:
Жадвал №1 (бутун таълим муассасаси учун хулосавий ҳисобот)
- таълим муассасасининг номи;
- ўртача балл %;
- ўзлаштириш даражаси %;
- ўртача балл;
- билим сифатининг жамий %;
- Ўқувчилар билим даражасининг (ЎБД) умумий %.
Жадвал №2 (синф бўйича хулосавий ҳисобот)
- синфнинг номи;
- ҳисобот санасини ўз ичига олган ҳисобот даврининг бошланиш санаси;
- ўртача балл;
- ўзлаштириш даражаси %;
- билим сифатининг жамий %;
- Ўқувчиларнинг билим даражасининг (ЎБД) умумий %.
Эслатма: синфлар рўйхатига фақат ҳисобот даврининг бошидан ҳисобот санасига қадар қуйидаги шартлар бажарилган синфлар киритилади:
- дарс жадвалида камида битта дарс киритилган;
- синфда фаол аъзо бўлган камида битта ўқувчи мавжуд (яъни синф бўш эмас).
Эслатма: синф номини босиш орқали «Давомат: Синф раҳбарига» ҳисоботига ўтишингиз мумкин.

Кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қуйидаги формулалар қўлланилади:
- Ўртача балл = («1» баҳолар сони * 1 + «2» баҳолар сони * 2 + «3» баҳолар сони * 3 + «4» баҳолар сони * 4 + «5» баҳолар сони * 5) / «1» баҳолар сони + «2» баҳолар сони + «3» баҳолар сони + «4» баҳолар сони + «5» баҳолар сони ).
Синфнинг ўртача балини ҳисоблашда ушбу синфдаги барча ўқучиларнинг барча фанлари бўйича жорий баҳолари қўлланилади.
Таълим муассасасининг ўртача балини ҳисоблашда ушбу ташкилотнинг барча ўқучиларнинг барча фанлари бўйича барча жорий баҳолари қўлланилади.
- Ўртача балл % = (ўртача балл / 5) * 100%.
- Ўзлаштириш даражаси % = ("4" баҳолар сони + "5" баҳолар сони + "Ў" белгилар сони / барча баҳолар умумий сони) * 100%.
- Билим сифатининг жамий % = ((аълочилар сони + яхши ўзлаштирувчилар сони) * 100%) / (баҳолари киритилган ўқувчилар сони).
қаерда
- аълочи - барча жорий баҳолари «5» балл-дан паст бўлмаган ўқувчи;
- яхши ўзлаштирувчи - барча жорий баҳолари «4» балл-дан паст бўлмаган ўқувчи.
- ЎБД умумий % (Ўқувчиларнинг билим даражаси) =

қаерда
- n₂ - жорий «1», «2», «Ў/ТМ» белгилари сони;
- n₃ - жорий «3» белгилари сони;
- n₄ - жорий «4», «Ў» белгилари сони;
- n₅ - жорий «5» белгилари сони;
- n₆ - жорий «Б/О» белгилари сони.
Эслатма: агар ҳисобот санаси синфдаги таътил даврига тўғри келадиган бўлса, ўқув йилидаги олдинги ҳисобот давридаги жорий баҳолар ҳисобга олинади.