«Давомат: Хулоса» ҳисоботи ўқувчининг ҳисобот даврида дарс қолдиришлар ва кечикишлар белгилари ҳақида маълумотлари асосида автоматик равишда тўлдирилади.
Ҳисоботни тузиш учун қуйидаги маълумотларни кўрсатиш лозим:
Эслатма: автоматик равишда жорий ўқув йили танланади ва вақт оралиғи учун жорий ҳафта танланади.
Ҳисобот, танланган давр учун қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:
Жадвал №1 (бутун таълим муассасаси учун хулосавий ҳисобот)
Жадвал №2 (синф бўйича хулосавий ҳисобот)
Эслатма: синфлар рўйхатига фақат ҳисобот даврининг бошидан ҳисобот санасига қадар қуйидаги шартлар бажарилган синфлар киритилади:
Эслатма: синф номини босиш орқали «Давомат: Синф раҳбарига» ҳисоботига ўтишингиз мумкин.
Кўрсатгичларни ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Давомат % = ((дарслар сони * ўқувчилар сони - қолдирилган дарслар сони) / дарслар сони * ўқувчилар сони) * 100%
Мисол: 10 кишидан иборат синф, ҳисобот ҳафтасида 20 та дарсни якунлади. Иккита ўқувчи бутун давр давомида касал бўлиб қолдилар. Ҳисобланиши:
Давоматнинг умумий % = ((200-40) / 200) * 100% = 80%