Қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз «10 МБ дан катта файлни қандай қўшиш мумкин?» мақоласи |
Видео дарсни дарс ёки уй вазифаси саҳифасида мустақил ишлаш учун материаллар сифатида Тизимга юкламасдан юбориш учун сиз қуйидаги амалларни бажаришингиз керак:
1 қадам. Дарс саҳифасини очинг:
2 қадам. Экраннинг ўнг томонида «Кейинги дарс учун уй вазифаси» ҳаволасини танланг ёки «Уй вазифалари» блокида «УВ қўшиш» тугмасини босинг.
3 қадам. Видеони юбориш учун уни юклаб олишингиз шарт эмас.
Интернет-ресурсда аллақачон жойлаштирилган видеога ҳаволани юбориш тезроқ ва осонроқ бўлади. Бундай ҳавола автоматик равишда материални кўриш учун ойнага ўтказилади.
Бунинг учун браузернинг манзил сатрида видеонинг ҳаволасини кўчиринг:
Диққат: Kundalik Youtube.com, MyTube.uz, UTube.uz-сайтлар ҳаволаларини қўллаб-қувватлайди ва ушбу рўйхат кенгайтирилади.
4 қадам. Қўчирилган ҳаволани уй вазифасининг таърифига киритинг:
5 қадам. «Сақлаш» тугмасини босинг.
Энди уй вазифаси саҳифасидаги ҳавола тўғридан-тўғри Kundalik.cом сайтида видеони томоша қилиш учун ойнага ўзгартирилди:
Изоҳ: видеони дарс саҳифасига жойлаштириш учун дарс мавзусини таҳрирлаш саҳифасига кириб «Дарс тавсифи» майдонига ҳаволани киритишингиз керак: