Мустақил ишлаш учун материал сифатида видеони қандай юбориш мумкин?

Қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз

«10 МБ дан катта файлни қандай қўшиш мумкин?» мақоласи 
https://help.kundalik.com/hc/ru/articles/360013058560 

 

Видео дарсни дарс ёки уй вазифаси саҳифасида, мустақил ишлаш учун материаллар сифатида Тизимга юкламасдан юбориш учун, қуйидаги амалларни бажариш керак:

1 қадам. Дарс саҳифасини очиш:

 

_____1.png

 

2 қадам. Экраннинг ўнг томонида «Кейинги дарс учун уй вазифаси» ҳаволасини танлаш ёки «Уй вазифалари» блокида «УВ қўшиш» тугмасини босиш.

 

_____2.png

 

3 қадам. Видеони юбориш. 

Видеони юклаб олиш шарт эмас! Ҳар қандай Интернет -ресурсда жойлаштирилган видеонинг ҳаволасини юбориш тезроқ ва осонроқ бўлади. Бундай ҳавола автоматик равишда материални кўриш учун ойна бўлиб шаклланади.

Бунинг учун браузернинг манзил сатрида видеонинг ҳаволасини кўчириш керак:

 

_____3.png

 

Диққат: Kundalik Youtube.com, MyTube.uz, UTube.uz-сайтлар ҳаволаларини қўллаб-қувватлайди ва ушбу рўйхат кейинчалик кенгайтирилади.

4 қадам. Қўчирилган ҳаволани уй вазифасининг таърифига киритиш:

 

_____4.png

 

5 қадам. «Сақлаш» тугмасини босиш.

Энди уй вазифаси саҳифасидаги ҳавола тўғридан-тўғри Kundalik.cом сайтида видеони томоша қилиш учун ойна сифатида шаклланди:

 

_____5.png

 

Изоҳ: видеони дарс саҳифасига жойлаштириш учун дарс мавзусини таҳрирлаш саҳифасига кириб, «Дарс тавсифи» майдонига ҳаволани киритиш керак:

 

_____6.png

_____7.png

Была ли эта статья полезной?

Комментарии