Таътилга муддатидан олдин чиқиш бўйича йўриқнома

 

1-Қадам. 3-чоракдаги таътил кунлари бошланадиган санани ўзгартириш лозим. Бунинг учун  16-20 март кунлари учун БАРЧА синфлар бўйича жадвални тозалаш талаб қилинади.

Жадвал схемалари чоп этилганидан кейин дарслар маълумотлари билан ишлаш (қўшиш, таҳрир қилиш ва олиб ташлаш) ҳисобот даврида бевосита жадвал сеткасида амалга оширилади.

ДИҚҚАТ: дарслар жадвалини тозалаш дарслар билан боғлиқ барча маълумотларнинг, хусусан, улар ҳақидаги умумий ахборот, баҳолар, давомат, уй вазифалари ва шарҳларнинг  олиб ташланишини кўзда тутади.

Бир ҳафта учун ёки бутун ҳисобот даври учун дарс жадвалини тозалаш имконияти мавжуд. 

Бунинг учун:

  • «Таълим»«Жадвал» бўлимига кириш;
  • синфни танлаш ва унинг номини босиш;
  • тегишли ҳафтани танлаш:
  • жорий паролни киритиш ва «Тозалаш» тугмачасини босиш зарур

 

_________10-04-2020_131649.png

_________10-04-2020_131706.png

 

Изоҳ: дарс жадвалини тозалаш фақат танланган ҳафта учун амалга оширилади.

 

2-Қадам. Ҳисобот даврида учинчи чорак якунланадиган санани ўзгартириш керак.

Бунинг учун:

  • «Таълим» бўлимига кириш;
  • мактабни маъмурий бошқаришга ўтиш;
  • «Ҳисобот даврлари»га кириш;
  • тегишли ҳисобот даврини танлаш;
  • 3-чорак якуни сифатида 14.03.2020 санасини кўрсатиш лозим.

 

3-Қадам. Дарслар мавзуларини бирлаштириш/компоновка қилиш зарур.

Тизимда дарслар мавзуларини компоновка қилиш учун қуйидагиларни бажариш лозим:

  • «Ҳар бир дарс режаси» бўлимини очиш;
  • 2 та мавзу (1-мавзу асосий, 2-мавзу чорак қисқариши сабабли йўқолган дарс) ўтиладиган кунни босиш;
  • иккала мавзуни ҳам қуйидаги вариантлардан бирида кўрсатиш:

1) «1-Мавзу. / 2-Мавзу».

 

_________10-04-2020_131952.png

 

2) «1-Мавзу. 2-Мавзу (буйруқ рақами)».

 

 

_____2__.png

 

Изоҳ: агар синфда ҳар бир дарс режаси чоп этилган бўлса, унда дарс мавзусини қўлда керакли саналар бўйича таҳрир қилиш тавсия этилади.

Худди шу иш уй вазифалари билан ҳам амалга оширилади.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии