Электрон кундаликка обуна бўлиш қандай ишлайди?

 

Кундалик фойдаланувчиси электрон кундалик хизматини сотиб олишга қарор қилишдан олдин уни синаб кўриши мумкин.

Жараён қуйидагича кўринишда бўлади:

  • ота-она ёки ўқувчи мактабда вақтинча логин ва паролни олади;
  • кундаликда рўйхатдан ўтиш учун ота-оналар ва ўқувчилар вақтинчалик логин ва паролни ишлатиб,  фақат уларга маълум бўлган янги логин ва паролни ўрнатади;
  • рўйхатдан ўтгандан сўнг, янги фойдаланувчи фақат "Профил" менюсидаги "Созламалар" ва "Кундаликни харид қилиш" бўлимларига кириш ҳуқуқига эга бўлади;

 

_____11.jpg

 

  • "Кундаликни харид қилиш" саҳифасида янги фойдаланувчи "N кун давомида бепул ишлатиб кўринг" тугмачасини кўради. Ушбу тугмани босиш орқали синов муддати бошланади. Тугма ўрнига синов муддати тугаш санаси кўрсатилади;

 

_____12.jpg

_____13.jpg

 

  • "Синов муддати" тугагандан сўнг, фойдаланувчи фақат "Профил" менюсидаги "Созламалар" ва "Кундаликни сотиб олиш" бўлимларига кира олади. Энди "N кун давомида бепул ишлатиб кўринг" тугмачаси ўрнига "Бир йилга тўлаш" тугмаси пайдо бўлади;

 

___3.jpg

 

  • "Бир йилга тўлаш" тугмачасини босиш орқали фойдаланувчи мумкин бўлган тўлов усуллари ва Фойдаланувчи шартномасига ҳаволани кўради;

 

___4.jpg

 

  • тўлов амалга оширилгандан сўнг, электрон кундаликнинг барча саҳифаларига кириш мавжуд бўлади ва электрон кундаликка обуна муддати "Кундаликни сотиб олиш" менюсида пайдо бўлади.

Эслатма: агар тўлов ўтказиш вақтида қийинчиликларга дуч келсангиз, браузерингизда cookie файллари ёқилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Батафсил маълумот

 

___5.jpg

 

Маълумот:

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии

  • Avatar
    Dilorom

    Menda bõlmayapyi

  • Avatar
    shoxjaxon

    Менхам кира олмаяпман икки кундан бери.бир йиллик обуна булиш учун нима килиш керак?

  • Avatar
    Gʻolibjon Boboyev

    Qilganga yarasha oson qilmaysilami!!! Hammani qiynab.

  • Avatar
    IBRAGIMOV NAUFAL

    ХЕЧ КИМ КИРОЛМАЯПТИ
    ТУШУНАРСИЗ

  • Avatar
    Ziyodxon

    Сотиб олиш шартини укувчи профили билан бажарса хам буладими. Хеч кандай тулаш шартлари курсатилган тугма ёки хабар чикмаяпти.