Электрон кундалик: оммавий саволлар

Хурматли фойдаланувчилар!

Ушбу мақолада боланинг электрон кундалиги ҳақида тез-тез бериладиган саволларга жавоблар мавжуд.

1. Электрон кундалик қанақа нархда бўлади?

Электрон кундаликнинг нархи қоғоз кундаликнинг нархига таққосланади.

2. Электрон кундалик учун йилида неча марта тўлашим керак?

Қоғоз кундалигига ўхшаб, электрон кундаликни йилида бир марта сотиб олиш керак.

3. Агар мен электрон кундаликни ўқув йилининг ўрталарида сотиб олсам, тўловнинг муддати қачонгача ҳисобланади?

Электрон кундалик харид қилинган кундан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

4. Агар оиланинг бир нечта аъзолари (она, отаси, бувиси) боланинг электрон кундалигини кўрсалар, кундалик учун бир неча марта тўлаш керак бўладими?

Электрон кундалик ҳар йили ота-оналар томонидан ҳар бир бола учун сотиб олинади. Тизимда рўйхатдан ўтган барча оила аъзоларига уни кўриш учун ҳеч қандай қўшимча тўловлар талаб қилинмайди. Қоғоз кундалигига ўхшашлик.

5. Мактаб ишчилари ва ўқитувчилари ҳам кундалик сотиб олишлари керакми?

Йўқ, ўқувчиларни ўқиши ва давоматини кузатиш таълим муассасаси ходимларининг иш тартибларига киради, шунинг учун Kundalik.cом тизимига кириш мактаб ходимлари ва ўқитувчилар учун чекловсиз бўлади.

6. Ота-оналар бўлган ўқитувчилар электрон кундаликни сотиб олишлари керакми?

Агар ўқитувчи ота-она бўлса, у боласи учун электрон кундалик сотиб олиши керак. Қоғоз кундалигига ўхшашлик.

7. Электрон кундалик учун тўлов қандай ўтказилади?

Ҳар бир ота-она тўғридан-тўғри Kundalik.cом тизимида боланинг электрон кундалигини сотиб олишлари мумкин. Тўловни мобил телефонингиз баланси ёки банк картаси ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Эслатма: банк картаси маълумотлари Kundalik.cом тизимида сақланмайди.

8. Мактабда электрон кундалик учун пул тўлашим керакми?

Йўқ керак эмас. Электрон кундаликларни сотиб олиш ота-оналар томонидан ҳар бир бола учун фақат Kundalik.cом тизимида амалга оширилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг тизимга кириш дарҳол очилади.

9. Электрон кундаликни қачон сотиб олсам бўлади?

Ушбу имконият ҳақида қўшимча маълумот берилади.

10. Kundalik.cом тизимидан фойдаланиш учун уяли алоқа операторларининг бепул тарифлари борми?

UMS мобил оператори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Kundalik.cом тизимига чексиз киришни ташкил қилди.

Эслатма: Янгилик UMS расмий веб-сайтида: https://company.ums.uz/ru/press/2019/19727/?sphrase_id=845882

11. Электрон кундаликни сотиб олганда, ота-она қўшимча имкониятларга эга бўладими?

Ота-она электрон кундаликни сотиб олганда, нафақат боланинг жорий щзлаштириши ва давоматига, балки бир қатор қўшимча функтсияларга ҳам эга бўладилар:

  • дарс жадвалларини кщриш,
  • уй вазифаларини кўриш,
  • мактаб профилини кўриш,
  • боланинг синфини кўриш,
  • ота-оналар ва ўқитувчиларнинг виртуал учрашувларида ва йиғинишларида иштирок этиш,
  • болалар билан ижодий танловлар ташкил этиш,
  • Kundalik.cом тизимининг барча иштирокчилари билан шахсий ёзишиш ва бошқалар.

12. Исталган вақтда яна қандай қўшимча функтсияларни сотиб олиш мумкин?

Вақт ўтиши билан Kundalik.cом тизимида амалий марказ пайдо бўлади, унда сиз ихтиёрий равишда маълум қулайликларни таклиф қиладиган қўшимча хизматларни сотиб олишингиз мумкин бўлади.

Масалан:

  • "Баҳолар таҳлили" хизмати сизга синфда боланинг рейтингини мустақил равишда аниқлаш ва синфдошларнинг баҳолари билан таққослаш имконини беради.
  • Бутун оила учун мобил дастур нафақат қўшимча қулайликларни, балки ёрдамчи функтсияларни ҳам таклиф қилади.
Была ли эта статья полезной?

Комментарии