«УВ-ни ўз вақтида топшириш» кўрсатгичи
«УВ-ни ўз вақтида топшириш» кўрсатгичи УВ топширилган дарс ўтишидан бир ҳафта олдин ва кейинги кун соат 13:00 гача чиқарилган ёки янгиланган барча УВ нинг жами фоизини кўрсатади.
«УВ-ни ўз вақтида топшириш %» = (Ув ўз вақтида топширилган барча дарслар сони) / (барча дарслар сони) * 100.
МУҲИМ: «УВ-ни ўз вақтида топшириш» кўрсатгичидада УВ топшириладиган дарслар, яъни дарс жадвали бўйича кейинги дарслар текширилади.
Қуйидаги давр давомида УВ ўз вақтида топширилган ёки янгиланган деб ҳисобланади:
Эслатмалар:
«УВ-ни ўз вақтида топшириш» кўрсатгичини ҳисоблаш мисоллари
1-мисол: биринчи дарс 16-декабр, душанба куни, кейинги (иккинчи) дарс эса 19-декабр, пайшанба куни бўлиб ўтади. 16.12-дан 19.12-дарсга уй вазифаси биринчи дарс ўтишидан бир ҳафта олдин, яъни 9-декабрда топширилган.
16 декабрдан 16 декабргача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
16 декабр куни ўтказилган дарсдан уй вазифаси ўз вақтида (дарсдан бир ҳафта олдин) топширилган.
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 100% га тенг бўлади.
2-мисол: биринчи дарс 5-декабр, пайшанба куни, кейинги (иккинчи) дарс эса 9-декабр, душанба куни бўлиб ўтади. 05.12 дарсидан уй вазифаси биринчи дарсдан 09.12 дарсига кейинги кун соат 13.00 гача, яъни 6-декабр куни соат 13:00 гача топширилган.
05.12 дан 05.12 гача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
09.12 да ўтказилган дарс учун уй вазифаси ўз вақтида (биринчи дарсдан кейинги кун соат 13:00 гача) топширилган.
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 100% га тенг бўлади.
3-мисол: биринчи дарс 9-декабр, душанба куни, кейинги (иккинчи) дарс эса 10-декабр сешанба куни бўлиб ўтади. 09.12 дарсидан уй вазифаси 10.12 дарсига ўқув йилининг бошида топширилган (УВ импорт қилинган) ва иккинчи дарсгача, яъни 10 декабргача янгиланмаган.
9 декабрдан 9 декабргача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
10.12-да ўтказилган дарс учун уй вазифаси ўз вақтида топширилмаган (чунки УВ 09.12 да ўтказиладиган дарсдан бир ҳафта олдин ёки эртаси куни соат 13:00 гача, яъни 10-декабр куни соат 13:00 гача янгиланмаган).
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 0% га тенг бўлади.
Умумтаълим муассасаси учун умумий кўрсаткич пасаяди.
4-мисол: дарс 23-декабр, душанба куни бўлиб ўтади ва ундан кейин дарс киритилмаган (дарс жадвали нашр этилмаган).
23 декабрдан 23 декабргача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
23.12 дарси ҳисобот давридаги энг охирги соат бўлганлиги сабабли, кейинги дарс учун УВ топширилиши мумкин эмас, у кўрсатгични ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботидаги кўрсатгич тузилмайди ва ҳисоботда «чизиқча» белгиси кўрсатилади.
Умумтаълим муассасаси учун умумий кўрсаткич камаймайди.
5-мисол: биринчи дарс 9-декабр, душанба куни, кейинги (иккинчи) дарс эса 10-декабр, сешанба куни, учинчи дарс 11-декабр, чоршанба куни бўлиб ўтади.
09.12 дан дарсдан уй вазифаси биринчи дарсдан олдин 10.12 дарсига, масалан, 6 декабрда топширилган ва 10.12 дарсдан 11.12 дарсига уй вазифаси топширилмаган. Кейин 10-декабр куни ўтказиладиган дарс бекор қилинди.
9 декабрдан 9 декабргача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
УВ топширилган дарс бекор қилинганлиги сабабли, кўрсатгич дарс жадвалидаги кейинги дарсни ҳисобга олади, яъни. УВ топширилмаган 11.12 бўлиб ўтадиган дарсни.
Дарсни бекор қилиш ёки ўчиришда уй вазифаси автоматик равишда кейинги дарсга ўтказилмайди.
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 0% га тенг бўлади.
Умумтаълим муассасаси учун умумий кўрсаткич пасаяди.
6-мисол: 9-декабр, душанба куни география фани бўйича битта дарс ўтказилади, кейин жума (13-декабр) куни география фани бўйича иккита дарс ўтказилади. Уй вазифаси 09.12 дан 13.12-дарсгача ўз вақтида топширилган.
9 декабрдан 9 декабргача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
«УВ-ни ўз вақтида топшириш» кўрсатгичида бир кунда икки марта ўтказиладиган дарслар битта дарс деб ҳисобланади. Агар иккита дарснинг камида биттаси учун УВ топширилган бўлса, у бутун кун учун ҳисоботда ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 100% га тенг бўлади.
7-мисол: 21-январ, сешанба куни биология фани бўйича битта дарс ўтказилади, кейин 23-январ чоршанба куни ушбу фан бўйича иккита дарс ўтказилади. 23 январ кунида ўтказиладиган иккита дарснинг ҳар бири учун уй вазифаси топширилган (битта УВ ўз вақтида топширилган ва иккинчиси ўз вақтида топширилмаган).
21 январдан 21 январгача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
«УВ-ни ўз вақтида топшириш» кўрсатгичида бир кунда икки марта ўтказиладиган дарслар битта дарс деб ҳисобланади. Агар иккита дарснинг камида биттаси учун УВ ўз вақтида топширилмаган бўлса, унда иккита дарс учун ҳам УВ ўз вақтида топширилмаган ҳисобланади.
Шундай қилиб, «ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 0% га тенг бўлади.
Умумтаълим муассасаси учун умумий кўрсаткич пасаяди.
8-мисол: математикадан дарсини Рашидова Ш.И олиб боради Ўқитувчи касал таътилига чиқган ва 22 январ сешанба куни ўтказиладиган дарс учун Алимова А.В ўқитувчиси тайинланган.
Жума куни (24.01) бўлиб ўтадиган математика фани бўйича дарсга асосий ўқитувчи Рашидова Ш.И. тайинлаган, шунинг учун Алимова А.В. ўқитувчи 24.01 – да ўтказиладиган дарсга УВ топшира олмайди.
Умумтаълим муассасасининг маъмури томонидан 24.01 кунида ўтказиладиган дарс учун УВ ўз вақтида топширган.
22 январдан 22 январгача бўлган давр учун ҳисобот тузамиз.
«ЭЖК-ни юритиш статистикаси» ҳисоботида кўрсаткич 100% га тенг бўлади.