«Kundalik. Kuzatuv» иловасининг махфийлик сиёсати

Фойдаланувчи ишлов бериши учун зарур махфий маълумотларни Лицензиатга тақдим этишга розилик беради, Лицензиат томонидан хизматнинг асосий моҳиятини кўрсатиш мақсадида.

Лицензиат томонидан Фойдаланувчидан сўраладиган маълумотлар:

  • Иловадан фойдаланиш учун статистикага кириш – ушбу статистикани Kundalik тизимида фақат тасдиқланган ота-онанинг иловасида акс эттириш мақсадида;
  • жойлашган манзилига кириш - ушбу статистикани Kundalik тизимида фақат тасдиқланган ота-онанинг иловасида акс эттириш мақсадида.

Лицензиат фойдаланувчидан олган барча маълумотларнинг махфийлигини  Google Фойдаланувчиси ва Apple Фойдаланувчиси маълумотларининг махфийлигини таъминлаш сиёсатларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ  таъминлаб бериш мажбуриятини олади.

 Бунда қўллаш мумкин бўлган барча техник воситалар, шу жумладан https маълумотлар узатиш протоколидан фойдаланиши мумкин.

Лицензиат Фойдаланувчидан олинган ҳар қандай маълумотни Фойдаланувчини идентификация қилиш ва маълумотларни шахсий сифатида талқин қилиш имкониятини берувчи маълумотлар билан боғламаган ҳолда яширинча сақлайди.

Лицензиат Фойдаланувчидан олинган маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади, бундан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Лицензиат томонидан маълумотларнинг тақдим этилиши ҳамда Фойдаланувчи олдидаги мажбуриятларни бажариш мақсадида Лицензиат билан шартнома асосида фаолият юритувчи агентлар ва учинчи шахсларга тақдим этилиши мустасно.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии