«Кundalik» тизимида ишлаш фаоллигининг мониторинги

Kundalik.com тизимида ишлаш фаоллигининг мониторинги –таълим ташкилотларининг (қуйида – ТТ) фаоллик кўрсаткичларини кўриш учун динамик саҳифа.

АВТОРЛАШИШ

Бўлимга кириш ходимнинг бош саҳифасидан (“Фаоллик мониторинги” банди) ёки тўғридан-тўғри ҳавола орқали амалга оширилади.

 

_____1.jpg

 

Kundalik.com орқали кириш» тугмачаси Kundalik.com да авторлашишнинг стандарт шаклига олиб боради: 

 

_____2.jpg

 

Кириш учун Kundalik.com даги профилнинг логин ва паролидан фойдаланилади.

Изоҳ: агар авторлашиш пайтида кириш учун хато маълумотлар ҳақидаги хабар пайдо бўлса, даставвал Kundalik.com да авторлашиш тавсия этилади. 

 

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Саҳифадаги маълумотлар ҳар ҳафтада, шанбадан якшанбага ўтар кечаси янгиланади, бунда якшанбадан шанбагача бўлган ўтган тақвим ҳафтаси учун фаолликлар бўйича маълумотлар акс этиб туради.

Ҳисоботи шаклланган ҳисобот даври тўғрисидаги маълумотлар саҳифанинг юқори қисмида жойлашган.

 

_____3.jpg

 

 

2.png- олдинги ҳафталарга (3.png4.png) ва охирги очиқ ҳафтага ўтиш тугмачалари  (5.png)

 

_____4.jpg

 

Ҳисобот автомат тарзда охирги ҳафта (жорий тақвим ҳафтасидан олдинги ҳафта) учун тузилади. Ҳисобот даврига босилганида, тақвим очилади, унда ҳисобот тузиш учун ҳафтани танлаш имконияти мавжуд. Тақвимдаги жорий сана сариқ ранг билан ажратилган. Кўрсаткичлар тоифасини танлаш тугмачасидан ўнгда таътилдаги мактаблар сони акс этган.
Изоҳ: Агар ўтган ҳисобот даврида мактабнинг дарс жадвалида бирортаям дарс яратилмаган бўлса, унда мактабдаги таътил ҳисобга олинади.
Маълумотлар берилган блоклар устида юқоридаги ўнг бурчакда қуйидаги тугмачалар жойлашган:

 

_____5.jpg -  «Мактаблар рўйхати берилган excel-ҳисоботни юклаб олиш», унда ҳисобот тузилган ҳафта учун маълумумотлар ҳам мавжуд;

_____6.jpg - «Фаоллик / БҚЖ»га ўтиш тугмачаси. Фаоллик кўрсаткичларининг бажарилиш статистикаси БҚЖ (беқоғоз журнал) томонидан ҳудудда белгиланган ёки мактабларга қўйиладиган талаблар асосида шакллантирилади. Ўтиш тугмачаси ахборотни тақдим этиш вариантини танлаш имконини беради.

 

КЎРСАТКИЧЛАР БЛОКЛАРИ

 

Барча блокларни босиш имконияти мавжуд, кўрсаткич бўйича блокка босилганида “Туманлар ва вилоятлар рейтинги ва ҳудуднинг интерфаол харитаси” шаклланади (батафсил 3-бандга қаранг).

_____7.png - ҳар бир блокда кўрсаткични бажариш индикатори бор. У ҳисобот тузиш учун танланган ҳафта мазмунини акс эттиради.

Курсор индикаторга олиб борилганида қуйидаги маълумотларни акс эттирувчи қалқиб чиқадиган ойна пайдо бўлади:

  • жами мактаблар: кўрсаткични ҳисоблашда қатнашадиган мактаблар сони;
  • кўрсаткични бажармоқда: кўрсаткичга қўйиладиган талабни бажараётган мактаблар сони;
  • бажариши керак: кўрсаткичга қўйиладиган талабни бажариши керак бўлган мактаблар сони.

Агар кўрсаткични бажараётган мактаблар сони  кўрсаткични бажариши керак бўлган мактаблар сонидан кам бўлмаса, кўк индикатор чиқарилади, акс ҳолда – қизил.

Индикаторга босилганида, танланган кўрсаткични ўзгартириш динамикасининг жадвали акс этган ойна очилади.

 

_____8.png

 

Изоҳфаоллик кўрсаткичларининг қийматлари ҳудудий таълим бошқармаси органлари томонидан белгиланади.

 

«ЎҚИТУВЧИЛАР», «ЎҚУВЧИЛАР» ва «ОТА-ОНАЛАР» блоклари

«ЎҚИТУВЧИЛАР», «ЎҚУВЧИЛАР» ва «ОТА-ОНАЛАР» блоклари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган:

  • фойдаланувчилар тоифаларининг номланиши;
  • кўрсаткичнинг бажарилиш индикатори;
  • активлаштирилган фойдаланувчилар %;
  • активлаштирилмаган шахслар сони.

 

_____9.png

 

«МАКТАБЛАР ФАОЛЛИГИ / БҚЖ», «ЖАДВАЛНИНГ ТЎЛИШ ДАРАЖАСИ», «ДАРСЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ», «СИНФ ЖУРНАЛЛАРИНИ ЮРИТИШ» ва «ЖУРНАЛНИ ЎЗ ВАҚТИДА ЮРИТИШ» блоклари

Ҳар бир блок қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган:

  • кўрсаткичнинг номланиши;
  • кўрсаткичнинг бажарилиш индикатори;
  • талаб қилинган кўрсаткичга эришган мактаблар ;
  • талабни бажармаган мактаблар сони.

Кўрсаткичлар:

Мактабларнинг фаоллиги – бу ҳудуддаги барча мактабларнинг ЭЖКда ишлаш фаоллигини мониторинг қилиш учун  интеграл кўрсаткичдир. 

Ҳудуд учун кўрсаткичлар чегараларига ҳудудий таълим бошқармаси органида аниқлик киритиш лозим.

БҚЖ – ХТВнинг қарори бўйича ўзлаштириш бўйича қоғоз журналлардан журналларни қоғозсиз юритиш вариантига ўтган мактабларнинг фаоллик мониторингини юритиш имконини берадиган интеграл кўрсаткич.

БҚЖ шароитларида электрон журнал юритиш кўрсаткичларидаги белгиланган қийматлар:

  • «Жадвалнинг тўлдирилиш даражаси» – камида100%;
  • «Дарсларни режалаштириш» – камида95%;
  • «Синф журналларини юритиш» –камида 90%
  • «Барча аккаунтларни фаоллаштириш» – камида60%;
  • «Ота-оналарнинг жалб этилганлик даражаси» – камида80%;
  • «Журналларни ўз вақтида юритиш» – камида90%.

Изоҳ: БҚЖ даги фаоллик чегаралари юқори бўлиб, улар расмий тарзда журналларни юритишнинг қоғозсиз вариантига ўтган мактабларга нисбатан қўлланади.

 

_____10.png

 

Жадвалнинг тўлдирилиш даражаси (“Жадвалнинг тўлдирилиш даражаси” кўрсаткичи бўйича талабни бажарган мактаблар сони).

 

_____11.png

 

  • «Жадвалнинг тўлдирилиш даражаси» – бу яратилган жадваллар сони бўлиб, у синфлар сони билан солиштирилади. Кўрсаткич 100% га тенг бўлиши мақсадида ҳисобот ҳафтасида ҳар бир синф учун жадвал сеткасида камида 9 та дарс яратилиши зарур.

Дарсларни режалаштириш

 

_____12.png

 

«Дарсларни режалаштириш» – бу киритилган машғулотлар мавзуларининг ёки яратилган уй вазифаларининг сони, у ҳисобот ҳафтасидаги умумий дарслар сони билан солиштирилади. Кўрсаткич 100% га тенг бўлиши учун жадвалда ҳар бир дарс учун қуйида санаб ўтилган шартлардан камида биттасига амал қилиниши керак:

  • дарс мавзуси киритилган;
  • уй вазифаси берилган.

Изоҳ: уй вазифалари мавжуд бўлмаган биринчи синфларда фақат дарсларнинг мавзуларини ўз вақтида киритиш тавсия этилади. Тўлиқ тўлдириш учун дарс мавзусини ҳам, уй вазифасини ҳам киритиш тавсия этилади.

Синф журналларини юритиш

 

_____13.png

 

«Синф журналларини юритиш» - бу қўйилган баҳолар, давомат ҳақидаги белгилар, дарсга шарҳлар, ва дарс ўтилгани ҳақидаги қайдлар сони. Кўрсаткич 100% га тенг бўлиши мақсадида жадвалда ҳар бир дарс учун қуйида санаб ўтилган шартлардан камида биттасига амал қилиниши зарур:

  • камида битта баҳо қўйилган;
  • ўқувчи йўқлиги ҳақида камида битта белги қўйилган;
  • дарсга шарҳ қолдирилган;
  • дарс саҳифасида “Дарс ўтказилди” белгиси қўйилган.

Изоҳ: агар дарс учун баҳо қўйилмаса, ўқувчиларнинг ҳаммаси дарсда қатнашган ва шарҳ ёзишга зарурат бўлмаса, ушбу машғулот таълим ташкилотида ЭЖ юритиш бўйича умумий статистикада ҳисобга олиниши учун педагог дарс ўтилгани ҳақида белги қўйишининг ўзи етарли бўлади.

Журнални ўз вақтида юритиш 

 

_____14.png

 

«Журнални ўз вақтида юритиш» - бу дарс ўтилган кунда муайян иш турлари бўйича (“Дарсда жавоб бериш”, “Хулқ”, “Дарсда ишлаш” ва “Ёд олиш”) 21:00 гача (таълим жараёни икки сменали бўлган ТТ учун – кейинги куннинг 13:00 гача) ҳисобот даври учун қўйилган умумий баҳолар сонининг умумий фоизини ҳисоблайдиган кўрсаткич.

Изоҳ: танланган ҳисобот ҳафтасида ўтказилган дарслар ҳамда ўтган ҳисобот ҳафтасида ва ундан аввалги ҳисобот ҳафтасида ўтказилган дарслар учун танланган ҳисобот ҳафтасида қўйилган баҳоларнинг ўз вақтида қўйилиши текширилади.

 

СТАТИСТИКА БЛОКЛАРИ

«ҚЎЙИЛГАН БАҲОЛАР» статистикаси блоки педагоглар томонидан Тизимда қўйилган баҳолар сони бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

Ахборот учта давр учун тақдим этилган:

  • бутун давр учун(ҳудудда мониторинг ишлари бошланган пайтдан бошлаб);
  • шу йил учун(жорий ўқув йилида), ўқув йили бошидан қўйилган барча баҳолар йиғиндиси;
  • охирги ой учун(охирги тўрт ҳафта йиғиндиси).

 «УЙ ВАЗИФАЛАРИ» статистикаси блоки педагоглар томонидан Тизимга киритилган уй вазифалари сони бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

Ахборот учта давр учун тақдим этилган:

  • бутун давр учун(ҳудудда мониторинг ишлари бошланган пайтдан бошлаб);
  • шу йил учун(жорий ўқув йилида), ўқув йили бошидан қўйилган барча баҳолар йиғиндиси;
  • охирги ой учун(охирги тўрт ҳафта йиғиндиси).

 

«КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР СОНИ» статистикаси блоки фойдаланувчилар томонидан амалга оширилган Тизимга киришлар сони бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

Ахборот иккита давр учун тақдим этилган:

  • охирги ой учун(охирги тўрт ҳафта йиғиндиси);
  • охирги ҳафта учун(охирги 7 кун учун);
  • бир кун учун ўртача йиғинди.

Фойдаланувчининг Тизимга бир марта кириши = ўқувчининг ҳудуддаги умумий таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган электрон кундалик, электрон ўзлаштириш журнали форматидаги жорий ўзлаштириш даражаси ҳақидаги ахборотни тақдим этиш бўйича битта хизмат.

Изоҳ: статистика блоклари ҳудуддаги давлат ҳокимияти органлари томонидан иш фаоллигини мониторинг қилиш учун жойлаштирилган.

 

МУНИЦИПАЛИТЕТЛАР РЕЙТИНГИ ВА ҲУДУДНИНГ ИНТЕРФАОЛ ХАРИТАСИ

 

Kundalik.com тизимида ишлаш фаоллигини мониторинг қилиш таълим ташкилотлари томонидан электрон журналнинг юритилиш сифатини кўргазмали форматда акс эттиради.

Интерфаол харитада босиш имконияти мавжуд бўлиб, у фойдаланувчи томонидан танланган фаолликка қараб ўзгаради:

  • Яшил ранг билан танланган фаоллик кўрсаткичини тўлиқ бажараётган вилоятлар/туманлар қайд этилган;
  • Сариқ ранг билан танланган фаоллик кўрсаткичини тўлиқ бажармаётган вилоятлар/туманлар қайд этилган;
  • Қизилранг билан танланган фаоллик кўрсаткичини бажармаётган вилоятлар/туманлар қайд этилган.

 

_____15.jpg

 

Курсор туманга олиб борилса, муниципалитет номи чиқади, босганда эса – танланган муниципалитет фаоллигини мониторинг қилиш саҳифаси шаклланади.

 

Туман/вилоятлар кўрсаткичларининг жадвал кўринишида тақдим этилиши

 

_____17.jpg

 

№ - танланган ҳудуд туман/вилоятнинг тартиб рақами. Рўйхат танланган кўрсаткич бўйича туман/вилоятнинг камайиш рейтинги бўйича тузилади.

Шаҳар/туман номи – шаҳар/туман номи. Номга босилиши билан бошқарма органларининг кўрсаткич бўйича фаоллигини мониторинг қилиш саҳифаси тузилади.

Туман рейтинги - ушбу мезонлар бўйича кўрсаткич бўйича юқори фаоллик тоифасига кирувчи ташкилотларнинг туман бўйича ташкилотларининг умумий сонидаги улуши.

Жами ТТ – ҳудудда/ МТБО да фаоллик мониторингида қатнашаётган ТТларнинг умумий сони.

БҚЖга расмий тарзда ўтган ТТлар сони – ҳисобот тайёрланадиган ҳафтада БҚЖга ўтган, БҚЖга ўтишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чиқарган ҳудуд/шаҳар/тумандаги ТТлар сони: профилида “БҚЖга ўтган” белгисига эга мактаблар.

Рамкада кўрсаткич номи (танланган блокка боғлиқ) танланган кўрсаткич бўйича турли фаоллик тоифаларидаги (паст, ўртача, юқори) мактаблар сонини акс эттиради.

 

Алоҳида шаҳар/тумандаги ва вазирликка қарашли ТТларнинг фаоллик кўрсаткичларига (батафсил ҳисоботлар) ўтиш

Туман/шаҳар (интерфаол харитага босиш ёки рейтингда туман/шаҳар номига босиш орқали) танланганидан кейин ҳисобот маълумотларига эга алоҳида шакл очилади.

Экраннинг юқори қисмида ҳисобот даври, ҳудуд/туман/шаҳар ва фаоллик кўрсаткичларига эга блоклар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган блок жойлашган.

Барча кўрсаткичлар учун мактабларнинг фаоллиги ҳақидаги ахборот “Олдинги ҳисобот даври билан солиштирганда кўрсаткич қийматининг ўсиши / пасайиши” бўлимида қуйидаги шаклда тақдим этилган:
Жадвал вазирликка қарашли мактабларда танланган фаоллик кўрсаткичининг динамикасини акс эттиради.

 

_____18.jpg

 

 

Жадвал вазирликка қарашли ТТлар рўйхатини камайиш тартибида (максимал қийматдан минимал қийматга қараб) акс эттиради. ТТнинг ҳисобот давридаги фаоллиги олдинги ҳисобот давридаги фаоллик билан солиштирилади.

 

______19.jpg

 

Изоҳ: 

Яшил рангли стрелка билан фаоллик кўрсаткичи қийматларининг ўсиши белгиланган. Унинг ёнида фаоллик кўрсаткичидаги ўсиш акс этади.

Қизил рангли стрелка билан фаоллик кўрсаткичи қийматларининг пасайиши белгиланган. Унинг ёнида фаоллик кўрсаткичидаги пасайиш қиймати акс этади.

«Таътиллар» сўзи ўтган ҳисобот даврида таълим ташкилотида дарслар ўтилмаганини кўрсатади.

 

Изоҳ: агар таълим ташкилоти таътилда бўлган бўлса, унда кўрсаткичлар (“Жадвалнинг тўлдирилиш даражаси”, “Дарсларни режалаштириш”, “Синф журналларини юритиш”, “Журналларни ўз вақтида юритиш”) бўйича иш натижалари аввалги ҳисобот ҳафтасидан кўчириб олинади.

ТТ номига босилганида, танланган ташкилот бўйича ҳисобот маълумотлари тақдим этилган саҳифага ўтилади. “Мактаб ҳисоботларига ўтиш” тугмачаси босилганида, ушбу ТТ бўйича “ЭЖКни юритиш статистикаси” ҳисоботига ўтилади.

 

Изоҳ: ТТ ичидаги ҳисоботларга ўзининг вазирликка қарашли ТТлари бўйича фақат МТБО ходимигина ўта олади. Бошқа МТБОнинг ТТлари ҳисоботларини кўришга уриниш бўлганида, 403 хатолиги (“Фойдаланишни рад этиш”) тўғрисидаги ҳисобот чиқади.

 

БҚЖ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА МТБО РЕЙТИНГИ 

БҚЖ кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича шаҳар/туман ташкилотларининг рейтингини шакллантириш учун экраннинг юқори ўнг бурчагида кўрсаткичлар берилган блоклар устида  “БҚЖ” вариантини танлаш ва “БҚЖ” кўрсаткичига эга блокни танлаш зарур.

БҚЖ (= БҚЖга ҳақиқий ўтиш) – бу ҳар ҳафтада белгиланган фаоллик кўрсаткичларига эришиш даражаси, у қоғоз журналсиз ишлаш имкониятини намойиш этади. 

ТТларни фаоллик тоифалари бўйича тақсимлаш БҚЖ шароитларида электрон журнални юритиш кўрсаткичларида белгиланган қийматларга эришилишига боғлиқ:

  • Паст (0-82%)– иккита ва ундан ортиқ кўрсаткичларда талаб қилинган қийматларга эришмаган ТТлар ҳисобга олинади.
  • Ўртача (83-99%)– битта кўрсаткичда талаб қилинган қийматга эришмаган, аммо бошқа кўрсаткичлар бўйича қийматларга эришган ТТлар ҳисобга олинади.
  • Юқори (100%)– барча кўрсаткичлар бўйича талаб қилинган қийматларга эришган ТТлар ҳисобга олинади.

 

_____20.jpg

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии