Кундаликга кириш: Синфлар

"Кундаликка кириш: Синфлар" ҳисоботи - синфда ким аллақачон электрон кундалик сотиб олган ва ким сотиб олмаганлигини аниқлашга имкон беради.

Ҳисоботни тузиш учун керакли синфни танланг ва "Ҳисоботни тузиш" тугмасини босинг.

Ҳисобот жадвал шаклида тузилган бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  • №;
  • фамилия ва исм;
  • кундаликга кириш имкониятининг мавжуд/мавжуд эмаслиги.

Жадвалнинг юқори қисмида ҳисобот бўйича умумий хулосалар қуйидаги шаклда акс эттирилган:

  • ўқувчиларнинг умумий сони;
  • кундаликка кира олмайдиган ўқувчилар сони;
  • ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш %.

 

1.png

 

Кўрсаткичларнинг қисқача мазмуни ва жадвалий қисми

Хулосавий бўлими қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • Жами ўқувчилар сони  - ҳисобот тузиш вақтида бутун мактаб бўйича синфларда аъзоликга эга бўлган ўқувчилар сони.

  • Кундаликка кира олмайдиган ўқувчилар сони - ҳисобот тузиш вақтида мактаб бўйича синфларда аъзоликга эга бўлган ва Тизимга кириш имконига эга бўлмаган ўқувчилар сони.

  • Ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш %:

    ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш % = (1-K/N) * 100% бу ерда

    • N - ўқувчиларнинг умумий сони
    • К - Кундаликга кира олмайдиган ўқувчилар сони

Жадвал қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • № - ўқувчининг рўйхатдаги рақами.
  • Фамилия, исм - ҳисобот тузиш вақтида танланган синфда аъзолиги бор барча ўқувчиларни кўрсатади.

Изоҳ: Рўйхат алфавит бўйича тартибланган. Ўқувчиларнинг тўлиқ исми қуйидаги форматда кўрсатилади: фамилия ва исмнинг биринчи ҳарфи.

  • Кундаликга кириш имкониятининг мавжуд/мавжуд эмаслиги - бепул кириш имконияти билан таълим ташкилотида аъзолиги ёки кундаликда фаол обунаси борлиги/йўқлиги.

Изоҳ: Кундаликка қандай обуна бўлиш ҳақида кўпроқ маълумотни бу ерда топишингиз мумкин.

 

Экспорт

Ҳисоботнинг юқори қисмида ҳисоботни экспорт қилиш имконияти мавжуд.

Экспорт қилинган ҳисобот қуйидаги шаклга эга:

 

2.png

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии