Kundalik.Online dars ёрдамида видео-дарслар яратиш

Дастурларни ўрнатиш бўйича батафсил кўрсатмалар

 

Иловани ўрнатиш учун иккита вариант мавжуд:

  • Zoom marketplace орқали ўрнатиш;
  • Kundalik дастурига биринчи марта мурожаат қилганингизда дастурни ўрнатиш.

Zoom marketplace орқали ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаришингиз керак:

  1. Zoom аккаунтига киринг ва Zoom APP marketplace-га ўтинг.
  2. Kundalik.com иловасини топинг ва дастур саҳифасига ўтинг.
  3. "Install" тугмасини босинг. Аккаунтнинг маълумотларига кириш ҳуқуқини талаб қиладиган саҳифа кўрсатилади.
  4. "Authtorize" тугмачасини босиш орқали аккаунтнинг маълумотларига киришга рухсат беринг. Илова сизнинг аккаунтингиз билан боғлиқ бўлади. Сиз Kundalik-га йўналтириласиз ва тизимда ишлашни бошлашингиз мумкин.

Kundalik дастурига биринчи марта мурожаат қилганингизда дастурни ўрнатиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

  1. Kundalik-га киринг;
  2. "Тақвим режалаштириш" бўлимига ўтинг, керакли филтр қийматларини ўрнатинг ва "Кўриш" тугмасини босинг;
  3. Конференцияни яратмоқчи бўлган дарснинг ўнг томонида "Онлайн видео-дарс режалаштириш" ҳаволасини босинг;
  4. «Zoom»-ни танланг;
  5. Zoom аккаунтига киринг;
  6. "Authtorize" тугмасини босиб аккаунтнинг маълумотларига киришга рухсат беринг.

 

Муаммоларни бартараф қилиш

Агар дастурни ўрнатиш вақтида муаммоларга дуч келсангиз, сиз Kundalik-нинг қўллаб-қувватлаш хизматига ёзишингиз мумкин - https://help.kundalik.com/hc/ru/requests/new.

 

Иловадан фойдаланиш

Илова Kundalik-да онлайн видео дарсликлар яратиш учун керак бўлади.

Илова функционаллари фақат Kundalik фойдаланувчилари учун мавжуд бўлиб, Кундаликдан ташқарида фойдаланиш тақиқланади.

Zoom ёрдамида онлайн видео дарсликлар яратиш учун ушбу қадамларни бажаринг:

  • Kundalik-га киринг;
  • "Тақвим режалаштириш" бўлимига ўтинг, керакли филтр қийматларини ўрнатинг ва "Кўриш"

 

mceclip0.png

1 расм. Дарс режаси, 01.04.2021 санаси учун видео-дарс яратилмаган

 

  • Конференцияни яратмоқчи бўлган дарснинг ўнг томонида "Онлайн видео-дарс режалаштириш" ҳаволасини босинг. Kundalik видеоконференциялар яратиш мумкин бўлган хизматлар билан ойнани намойиш этади.

 

mceclip1.png

Расм. 2. Видеоконференциялар яратиш хизматлари кўрсатилган ойна 

 

  • Zoom-ни танланг. Кундалик Zoom-да конференцияга ҳаволани яратади ва уни сақлаб қолади. Видео дарсликга кириш учун ҳавола дарс саҳифасида ва дарслар режасида кўрсатилади.

 

mceclip2.png

3 расм. Дарс режаси, 01.04.2021 санаси учун видео-дарс яратилан

 

mceclip0__1_.png

4 расм. Дарс саҳифаси, 01.04.2021 санаси учун видео-дарс яратилан

 

Иловани ўчириш

Аккаунтингиздан иловани ўчириш учун ушбу босқичларни бажаринг:

  • Zoom-профилига киринг ва Zoom APP marketplace-га ўтинг;
  • "Manage" бўлимига ўтинг;
  • "Installed Apps" ёрлиғини босинг;
  • Kundalik дастури саҳифасига ўтинг;
  • "Uninstall" тугмачасини босинг.

 

Муаммоларни бартараф қилиш

Агар дастурни ишлатиш вақтида муаммоларга дуч келсангиз, сиз Kundalik-нинг қўллаб-қувватлаш хизматига ёзишингиз мумкин - https://help.kundalik.com/hc/ru/requests/new.

 

Боғланиш учун маълумотлар

Kundalik-нинг қўллаб-қувватлаш хизмати  саволларингизга 1 кун давомида жавоб беради.

Қўллаб-қувватлаш хизмати ҳар куни 9:00-дан 18:00-гача (Тошкент вақти билан) ишлайди.

Шунингдек, ўз саволингизни юборишингиз мумкин:

 

 

Была ли эта статья полезной?

Комментарии