Мактаблар фаолияти – бу ҳудуддаги барча мактабларнинг ЭЖКда ишлаш фаоллигини мониторинг қилиш учун интеграл кўрсаткичдир.
Кўрсаткичнинг рухсат этилган чегараси:
Мактаб / туман / вилоят даражасида кўрсаткични бажариш учун мактаб кўрсаткичларининг барча блоклари бажариш доирасида бўлиши керак, яъни ҳар бир кўрсаткич кўрсатилган чегарада бажарилиши керак.
Қўйидаги блоклар "Мактаблар фаолияти" кўрсаткичига таъсир этади:
Блок | Мактаб учун фоиз чегараси | Таълим бошқармалари учун фоиз чегараси | Қўрсатгични бажариш |
"Ўқитувчилар" | 100% | 100% | Янги профилларни фаоллаштириш |
"Ўқувчилар" | 85% | 85% | Янги профилларни фаоллаштириш |
"Ота-оналар" | 85% | 85% | Янги профилларни фаоллаштириш |
"Дарс жадвалини тўлиқлиги" | 100% | 100% | ҳар бир синф учун, 1 ҳафтада, камида 9-та дарс берилиши керак |
"Дарсларни режалаштириш" | 100% | 100% | Тақвим режада мавзулар ва УВ-лар |
"Синф журналларини юритиш" | 100% | 100% |
Жадвалдаги ҳар бир дарс учун камида битта шарт бажарилиши керак:
|
1-мисол: Мактаб юқоридаги барча кўрсаткичларга белгиланган даражада жавоб беради. Шунда, "Мактаблар фаолияти" кўрсаткичи қуйидагича ҳисобланади: 100/6 * 6, яъни 100% га тенг бўлади.
2-мисол: мактабда "Дарс жадвалини тўлиқлиги" кўрсаткичи 69% (100% бўлиши керак), "Ота-оналар" кўрсаткичи 53% (камида 85% бўлиши керак), қолган 4 кўрсаткичлар белгиланган даражада бажарилади. Шунда, "Мактаблар фаолияти" кўрсаткичи қуйидагича ҳисобланади: 100/6 * 4, яъни 67% га тенг бўлади.
3-мисол: Мактаб кўрсаткичлардан фақат биттасини - "Ота-оналар" кўрсатгичини белгиланган даражада бажаради. Шунда, "Мактаблар фаолияти" кўрсаткичи қуйидагича ҳисобланади: 100/6 * 1, яъни 17% га тенг бўлади.
Туман / вилоят / мамлакат даражасида "Мактаблар фаолияти" кўрсаткичи, кўрсаткич бўйича юқори тоифадаги мактабларнинг улуши сифатида ҳисобланади. Юқори тоифага кириш учун мактабнинг "Фаоллик" кўрсаткичи камида 100% бўлиши керак.
Эслатма: "Журнални ўз вақтида юритиш" блоки, "Мактаблар фаолияти" кўрсатгичига таъсир қилмайди.
Шаҳар / туман кесимида маълумотни кўриш жараёнида сиз ўтган ҳафтага нисбатан тендентсияга ва фоннинг ранг схемасига эътибор беришингиз керак.
Мактаб бўйича қайси кўрсаткичга бажарилмаганини аниқлаш учун очилган ойнада мактаб номини босиш тавсия этилади, кўрсаткичлар билан блоклар кўрсатилади.
Кўрсаткичлар блоклари тўғрисида батафсил маълумот Ушбу БЎЛИМДА кўрсатилган.