"Дарс жадваллари тўлиқлиги", "Дарсларни режалаштириш" ва "Синф журналларини юритиш" блоклари

Ҳар бир блокда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  • фойдаланувчилар тоифаларининг номланиши;
  • фаоллаштирилган фойдаланувчилар % 335.jpg;
  • фаоллаштирилмаган шахслар сони 336.jpg;
  • танланган кўрсаткич динамикаси графиги (337.jpg/338.jpg индикаторини босиш орқали).

 

337.jpg

 

Дасрс жадвалининг тўлиқлиги

 

«Жадвалнинг тўлдирилиш даражаси» – бу яратилган жадваллар сони бўлиб, у синфлар сони билан солиштирилади. Кўрсаткич 100% га тенг бўлиши мақсадида ҳисобот ҳафтасида ҳар бир синф учун жадвал сеткасида камида 8 та дарс яратилиши зарур.

 

Кўрсаткичнинг рухсат этилган чегараси:

  • мактаблар учун камида 95%;
  • таълим бошқармаси ташкилотлари учун камида 100%.

 

339.jpg

 

Кўрсаткич чегарасини енгиб ўтиш учун танланган ҳафта доирасида ҳар бир синф учун дарс жадвалини текширишингиз керак.

* - кўрсаткич "Мактаблар фаолияти" блокида ҳисобга олинади.

Дарсларни режалаштириш

 

«Дарсларни режалаштириш» – бу киритилган машғулотлар мавзуларининг ёки яратилган уй вазифаларининг сони, у ҳисобот ҳафтасидаги умумий дарслар сони билан солиштирилади. Кўрсаткич 100% га тенг бўлиши учун жадвалда ҳар бир дарс учун қуйида санаб ўтилган шартлардан камида биттасига амал қилиниши керак:

  • дарс мавзуси киритилган;
  • уй вазифаси берилган.

Кўрсаткичнинг рухсат этилган чегараси:

  • мактаблар учун камида 100%;
  • таълим бошқармаси ташкилотлари учун камида 100%.

 

338.jpg

 

Изоҳ: уй вазифалари мавжуд бўлмаган биринчи синфларда фақат дарсларнинг мавзуларини ўз вақтида киритиш тавсия этилади. Тўлиқ тўлдириш учун дарс мавзусини ҳам, уй вазифасини ҳам киритиш тавсия этилади.

* - кўрсаткич "Мактаблар фаолияти" блокида ҳисобга олинади.

 

Синф журналларини юритиш

 

«Синф журналларини юритиш» - бу қўйилган баҳолар, давомат ҳақидаги белгилар, дарсга шарҳлар, ва дарс ўтилгани ҳақидаги қайдлар сони. Кўрсаткич 100% га тенг бўлиши мақсадида жадвалда ҳар бир дарс учун қуйида санаб ўтилган шартлардан камида биттасига амал қилиниши зарур:

  • камида битта баҳо қўйилган;
  • ўқувчи йўқлиги ҳақида камида битта белги қўйилган;
  • дарсга шарҳ қолдирилган;
  • дарс саҳифасида “Дарс ўтказилди” белгиси қўйилган.

Кўрсаткичнинг рухсат этилган чегараси:

  • мактаблар учун камида 100%;
  • таълим бошқармаси ташкилотлари учун камида 100%.

339.jpg

 

Изоҳ: агар дарс учун баҳо қўйилмаса, ўқувчиларнинг ҳаммаси дарсда қатнашган ва шарҳ ёзишга зарурат бўлмаса, ушбу машғулот таълим ташкилотида ЭЖ юритиш бўйича умумий статистикада ҳисобга олиниши учун педагог дарс ўтилгани ҳақида белги қўйишининг ўзи етарли бўлади.

* - кўрсаткич "Мактаблар фаолияти" блокида ҳисобга олинади.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии