Таълим ташкилотида / синфда / ўқув гуруҳида аъзолиги, ўқувчининг ташкилотга (синфга, гуруҳга) киритилгани ва у ерда ўқишини - дарслар бўйича баҳо олишини, уй вазифасини бажаришини билдиради.
Синф / Таълим муассасасида аъзолик
Тизимнинг тўғри ишлаши ва ўқувчилар ҳаракати тўғрисида ҳисоботларни муваффақиятли тузиши учун синфда / ташкилотда аъзолиги бошланиш ва тугаш саналарини тўғри белгилаш зарур.
Қандай қилиб аъзолик бошланиш санасини киритиш мумкин?
Аъзоликнинг бошланиш санаси қуйидаги ҳолларда белгиланади:
"Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / синфни танлаш / "Ўқувчилар" ёрлиғи / "Импорт қилиш".
"Ҳақиқий" кўчириш турини танлаганда, янги синфда аъзолигининг бошланиш санаси, шунингдек, эски синф аъзолигининг тугаш санаси деб ҳисобланади.
"Хато туфайли" кўчириш турини танлаганда (масалан, ўқувчи нотўғри синфга киритилган бўлса), янги синфдаги аъзолик санаси эски синфдаги кўрсатилган сана каби бўлади.
Қандай қилиб аъзолик тугаш санасини киритиш мумкин?
Аъзоликнинг тугаш санаси қуйидаги ҳолларда белгиланади;
Аъзолик саналарини қандай ўзгартириш мумкин?
Аъзоликнинг бошланиш ва тугаш санасини ўзгартириш учун "Миграция" бўлимидан фойдаланинг: "Маъмурият" / "Одамлар рўйхати" / тўлиқ исм бўйича қидириш / фойдаланувчи профилини очиш / "Миграция" ёрлиғи.
Ўқучининг "Миграция" бўлимида:
Ўқув гуруҳидаги азолик
Ўқувчилар журналларда тўғри кўрсатилиши учун гуруҳга аъзолиги бошланиш ва тугаш саналарини тўғри киритиш талаб қилинади.
Агар ўқувчининг аъзолик саналари шу ўқув даврига киритилган бўлса, ҳисобот даври бўйича журналда кўрсатилади. Шу билан бирга, агар ўқувчи ўша вақтда синф рўйхатига киритилган бўлса, унга баҳо киритиш мумкин.
Масалан, агар ўқувчининг синфга аъзо бўлишининг бошланиш санаси 10 сентябр бўлса, у журналда биринчи чорак учун кўрсатилади, лекин 1 сентябр учун баҳо киритиб бўлмайди. Ўқувчи учун биринчи чорак бошланишидан баҳо киритиш учун, унинг синфга аъзолиги бошланиш санасини 1 сентябрга ўзгартиришингиз керак.
Гуруҳда азолик бошланиш санасини қандай белгилаш мумкин?
Гуруҳга аъзолик бошланиш санаси ўқув гуруҳи тузилганда белгиланади: "Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / таҳрир қилиш учун синфни танлаш / "Ўқув гуруҳлари" ёрлиғи.
Гуруҳда азолик тугаш санасини қандай белгилаш мумкин?
Гуруҳда аъзолик тугаш санаси гуруҳдан чиқарилганда белгиланади.
Гуруҳга аъзо бўлиш санасини қандай ўзгартириш мумкин?
Гуруҳда аъзолик бошланиш ва тугаш саналарини ўзгартириш ўқув гуруҳи созламаларида амалга оширилади: "Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / таҳрир қилиш учун синфни танлаш / "Ўқув гуруҳлари" ёрлиғи / гуруҳни танлаш.
Гуруҳда аъзолик бошланиш санасини ўзгартириш учун "Барча ўқувчилар учун санани ўзгартириш" ҳаволасидан фойдаланинг.
Ўқувчининг гуруҳда аъзолиги бошланиш санасини ўзгартириш учун чап устунда аъзолик санаси кўрсатилган ҳаволани босинг ва интерактив тақвим ёрдамида ёки уни қўлда киритиш орқали ўзгартиринг.
Ўқувчининг гуруҳда аъзолиги тугаш санасини ўзгартириш учун ўнг устунда аъзолик муддати тугаган ҳаволани босинг ва интерактив тақвим ёрдамида ёки санани қўлда киритиб ўзгартиринг.
Гуруҳда аъзолик тугаш санаси ўша гуруҳга аъзо бўлиш санасидан олдин бўлмаслиги керак.
Миграциядаги муносабатлар
Аъзоликнинг бошланиш / тугаш санасини белгилашда қуйидаги қоидалар қўлланилади: